Қайднома

Қидирув

“Ливерпуль” ҳамкорларидан бири - ...Маврикий

“Ливерпуль” ҳамкорларидан бири - ...Маврикий

  24.12.2020 07:56
  0
  335
“Ливерпуль” ҳамкорларидан бири - ...Маврикий

«Ливерпуль» клуби жорий йил ёзда Маврикий мамлакати билан ҳамкорлик келишувини расмийлаштирди. Мерсисайдликлар бунга қадар, 1 йил олдин Африканинг ушбу мамлакатида махсус академия очишганди. 3 йилга мўлжалланган шартномага мувофиқ, Маврикий томони «Ливерпул»га жами 7 миллион фунт тўлайди. Клуб бунинг эвазига ижтимоий тармоқлар ва ўз стадионида Маврикийни реклама қилади.

Маврикий - Африкадаги кичик орол-мамлакат. Аҳолиси 1 миллиондан кўпроқ. Сайёҳлар у ерга асосан пляжлар, қоялар, шаршаралар ва тропик ўрмонларни кўргани боришади.

Қисқаси, келишув моҳияти оддий: «Ливерпуль» Маврикийни таътил ва сармоя киритиш учун Африкадаги энг яхши ҳудуд сифатида кўрсатиши керак. Эътиборли томони, ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома остига «Энфилд»да Маврикий бош вазирининг шахсан ўзи имзо чеккан. «Ушбу ҳамкорлик Маврикийни иқтисодий ва сайёҳлик маркази йўналишида ривожланаётган мамлакат сифатида таништиришга қаратилган. Бу самара келтиришига ишонаман», - деганди мамлакат раҳбари.

Айтганча, Маврикий вакиллари клубнинг АПЛ ва Англия кубоги доирасидаги ҳар бир ўйини учун 8та чипта ҳам олишади (4таси VIP-ўриндиққа). «Ливерпуль» ҳар бир ўйин давомида Маврикийнинг туризм билан шуғулланувчи сайти рекламасини кўрсатиши керак. Аниқроқ айтсак, бунинг учун 2 дақиқа ажратилган (6 марта 20 сониядан). Бироқ «Тоттенхэм»га қарши ўйин вақти сайтнинг url-манзилида  мамлакат номи хато кўрсатилди: Mauritius ўрнига Mauritus ибораси порлади. Тўғри, бу хатога «Ливерпуль» томони жавоб бермайди. Чунки баннерлар дизайнини африкаликларнинг ўзлари жўнатишади. Блогер Шон Келли хато ҳақида изоҳ қолдиргач, муҳокамалар бошланди. Кейин унинг ўзи хатога эътибор қаратганидан афсуслангани ҳақида ёзди. Чунки блогер қолдирган пост Маврикийга вирус каби тарқалди, одамлар мамлакат ҳукуматини солиқ тўловидан йиғилган маблағни ҳавога совураётганликда айблашга тушдилар. Тўғри, ҳозирча «Ливерпуль» вакиллари ҳам, Маврикий расмийлари ҳам можарога муносабат билдиришмади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz