Қайднома

Қидирув

Бошқа клублар «Пахтакор»га қараб кучайсагина рақобат фойдага ишлайди, акс ҳолда...

Бошқа клублар «Пахтакор»га қараб кучайсагина рақобат фойдага ишлайди, акс ҳолда...

  26.12.2020 01:10
  0
  331
Бошқа клублар «Пахтакор»га қараб кучайсагина рақобат фойдага ишлайди, акс ҳолда...

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ҳам Шота Арвеладзенинг «Пахтакор»дан кетишига муносабат билдириб, унинг ишини алоҳида эътироф этди.

- Кўринишидан, Шота Арвеладзе «Пахтакор»дан кетади. Агар бу ҳақиқатга айланса, у нафақат 2 мавсумда 5та соврин ютгани, балки яна Иштван Секеч давридан, яъни 1985 йилдан буён «Пахтакор»да 3 йилдан ортиқ ишлаган биринчи мураббий сифатида клуб тарихига киради. «Пахтакор» мураббийлигидаги ушбу ноёб барқарорлик тасодифий ҳолат эмас. Эслатиш керак, 2017 йилнинг баҳорида Тошкент жамоасида акционерлар ўзгарди ва «Пахтакор»да фақат майдондаги ғалабалар эмас, клуб сифатида тараққиётга эришишига боғлиқ янги давр бошланди. Дейлик, илк бир ярим йилда соврин ютилмаган бўлсада, Арвеладзени ҳайдашмади, унга жамоа тузиш ва уни шакллантиришда давом этиш имкониятини беришди. Мана, энди кўринишидан, Арвеладзенинг «Пахтакор»даги даври якунига етди. Энди нима бўлади? Клуб тараққиётининг кейинги йўналиши нуқтаи назаридан энг қизиқарли савол шу. Ахир гап нафақат ўринбосар, балки клубнинг ҳозирги ҳолатга қандай қараши хусусида кетмоқда. Агар раҳбарият Арвеладзе Европа намунасида клуб тузганини эътироф этса, унда янги мураббий ролига катта эҳтимолки, маҳаллий мутахассис ёки ҳаттоки, хорижлик танланади. Бироқ клубнинг умумий тараққиётига аралашмай, фақат асосий таркибни шуғуллантирадиган мураббий. Бордию, «Пахтакор» раҳбарияти янада ўсиш керак деб ҳисобласа, унда Арвеладзе ўрнини унга ўхшаган кимдир эгаллайди. Бу саволларга тез орада жавоб олишимиз муқаррар.

«Пахтакор» билан нима бўлади? Бу савол нафақат клубнинг ўзига, балки унинг мухлисларига ҳам тааллуқли. Бугунги «Пахтакор» - миллий футбол байроқдори, табир жоиз бўлса, йўлчи юлдуз. Агар чемпионатдаги рақобат «Пахтакор»нинг кучсизланиши ҳисобига ошадиган бўлса, бунда миллий футбол учун ҳеч қандай яхшилик йўқ. Қачонки, бош­қа клублар «Пахтакор»га қараб кучайсагина рақобат фойдага ишлайди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz