Бир неча кунлар аввал «Реал»га қарши кечадиган мураккаб ўйин арафасида «Эйбар» бош мураббийи Хосе Мендилибар таркибда футболчилар етишмаслигидан шикоят қилди. Шу боис, ёшлар жамоасидан айрим ўйинчиларни «асосий»га чорлади. Улардан бири - Унаи Арьеталеанисбеаскоа.
Бу футболчи ҳақиқий баск. Аммо Эйбар аҳолиси ҳам унинг фамилиясини тўлиқ талаффуз этишмайди. Шарҳловчи ва журналистлар қисқача Арьета деб чақиришади. Арьеталеанисбеаскоа эса клуб ходимларига мурожаат этиб, либосига Унаи А. деб ёзишларини сўради.
Асабни ва ўқувчилар кўзларини авайлаш учун кейинги сатрларда уни Унаи Арьета деб атаймиз. Хўш, ушбу футболчи ҳақида нималар маълум?
*** Ҳозир 21 ёшда. Марказий ҳужумчи позициясида ўйнайди.
*** Арьета - «Витория» аъзоси. Бу «Эйбар»нинг захира жамоаси ҳисобланиб (фарм эмас, айнан захира жамоаси), Терсера (Испаниянинг тўртинчи дивизиони)да қатнашади.
*** Арьета асосий таркибда илк бор майдонга тушаётгани йўқ. Жорий мавсум у «Эйбар» шарафини ҳимоя қилишга улгурди - «Эльче» билан ўйинда 16 дақиқа тўп сурди. «Эйбар» ютқазди, Унаи эса эсда қоларли ҳаракатни амалга оширмади.
*** Арьета фамилиясининг узунлигига изоҳ беришга ҳам улгурди: «Ҳа, чиндан ҳам шунақа. Мактабда бунинг учун жаҳлимни ҳам чиқаришарди. Аммо ўзим уни талаффуз этишда қийналмайман. Дўстларим ҳам. Ҳеч қандай муаммоим йўқ. Мухлисларга осон бўлиши учун мени Арьета деб чақиришларини сўраганман. Ота-онам ҳам бунга қаршилик билдиришмади».
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20