Шота Арвеладзенинг «Пахтакор»даги иши якуни. Грузиялик мутахассис Шота Арвеладзе «Пахтакор» бош мураббийи лавозимидан кетди. Пойтахт клуби бошқарувини 2017 йили қўлга олган Шота Юстинович ортда қолган вақт давомида «Пахтакор»ни аввалги футбол шуҳратига қайтара олди. Ҳар ҳолда, «шерлар» нисбатан узоқ танаффусдан кейин Ўзбекистон чемпионати ва мамлакат кубогида яна рақобатдан холилар. Оддий ифода этганда, Арвеладзе бошқарувидаги жамоа 2019 ва 2020 йиллар мавсумида бирор ички совринни бегона қилмади. Грузиялик мутахассис Тошкент клубига 2017 йилнинг ёзида келган ва «шерлар» ўша мавсум якунида миллий чемпионатни атиги 3-ўринда якунлашган эди. «Пахтакор» кейинги йили чемпионатда «кумуш»га эга чиқди, навбатдаги мавсумларда эса, «олтин»га бурканди.
Айтиш жоиз, Арвеладзенинг жамоа бошқарувидаги ўйинлар сони бўйича рекордчи - Равшан Ҳайдаров билан тенглашишига озгина қолди. У бу борада етакчилардан бири, барибир - 98та ўйин, 73тасида ғалаба - ажойиб натижа. Мана, грузиялик мураббийнинг Тошкентдаги 3,5 йиллик иши қандай натижа бергани sputnik инфографикасида мужассам.
ДарвоҚе...
Арвеладзе «Пахтакор»да ишлагани учун Алишер Усмоновдан миннатдор. Грузиялик мураббий яна бир бора барча-барчага миннатдорчилик изҳор қилди. Бу ҳақда «Пахтакор» матбуот хизмати хабар берди. «Жамоанинг халқаро даражада ўсишига ёрдам берган, ҳамкорликда бажарилган иш учун SFI Management Group компаниясига раҳмат айтаман. Бирга ишлаган барча ҳамкасблардан миннатдорман. Яна «Пахтакор»дек катта жамоада ишлаш имкониятига эга бўлганим учун клуб раҳбарияти, сахий инсон Алишер Бурҳонович Усмоновга ҳам раҳмат. Иш жараёнида тажрибамни янада оширдим. Ажойиб инсонлар билан бирга меҳнат қилиб, ғалаба онларидан завқландим. Бутун жамоа бир мақсад йўлида ҳақиқий оилага айландик. Ютуқлар йўлида барча шароитлар яратилган. Болалар футболига эътибор оширилмоқда, уларни замонавий дастурлар ёрдамида шуғуллантиришга урғу қаратилмоқда. Айни пайт футболнинг ривожланиши учун амалга оширилаётган ишлар келажакда мева беради. Ўзбекистондек чиройли юртда яшаш ва ишлаш ажойиб, шарқона тарбия кўрган ажойиб одамлар билан мулоқотда янада доно инсонга айланиш мумкин. Бунинг учун Алишер Бурҳоновичга яна бир бора миннатдорлик билдираман. «Пахтакор»да ютуқлардан ташқари, иш ва ҳаётий тажриба тўпладим. 2020 йил жамоа ички мусобақаларда ғолиб чиқди, ОЧЛда чорак финалгача етиб борди. Кейинги йил янада юқори марраларни забт этиш, Осиёнинг энг кучли жамоасига айланиш ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиш йўлида ҳаракатлар тўхтаб қолмайди. Бу йўлда клуб олдига қўйилган вазифалар улкан. «Пахтакор» олға қадам босишдан тўхтамайди. Барчаси учун сиздан миннатдорман, Алишер Бурҳонович!» - дея таъкидлади Шота Юстинович.
Яна бир маълумот: Шота Арвеладзе фаолиятини Россияда давом эттириши ҳам мумкин. Ҳар ҳолда, айрим хабарларга қараганда, у «Спартак»да бош мураббий Доменико Тедеско ўрнини эгаллаши ҳеч гап эмас. Аммо грузиялик мутахассиснинг ўзи Россияда ишлаш нияти йўқлигини кўп бора айтган. Айни пайт Арвеладзе хизматига БАА, Саудия Арабистони, Қатар ва Туркия клублари томонидан қизиқиш бор.
«Пахтакор» матбуот хизмати ҳозирча Арвеладзенинг кетгани хусусида расман хабар бермади, фақат унинг жамоа раҳбарияти ва Алишер Усмоновга миннатдор изҳор қилинган фикрларини ҳавола этди. Нима, «Пахтакор» грузиялик билан музокара жараёнини давом эттирмоқчими? Ҳар ҳолда, жамоа мураббийдан ҳали умид узмаган ва унинг кетгани якуний тўхтам эмасдек...
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20