Қайднома

Қидирув

Маош миқдори бўйича тортишув ва...

Маош миқдори бўйича тортишув ва...

  01.01.2021 04:44
  0
  211
Маош миқдори бўйича тортишув ва...

«Милан» раҳбарияти ярим ҳимоячи Хоқон Чалханоглу билан шартнома муддатини узайтириш борасида келишолмаяпти. La Gazzetta dello Sport нашрида ёзилишича, бу борада олиб борилган музокара ҳозирча натижа бергани йўқ.

Гап шундаки, «Милан» туркиялик футболчига бир йиллик хизмати учун 3,5 миллион евро миқдорида маош бермоқчи, унинг ўзи эса сумма 5 миллион еврога оширилишини истамоқда. Айтиш жоиз, Чалхонуглунинг амалдаги битими 2021 йилнинг июнида ўз кучини йўқотади. Кутилишича, томонлар январь ойида музокаранинг навбатдаги босқичига киришадилар.

***
«Милан» ҳимоячиси Матео Мусаккьо жамоадан кетишни ўйлаётгани йўқ. Ваҳоланки, «россонерлар» шартномаси 2021 йилнинг июнида якунланадиган футболчини январдаёқ қўйиб юборишга тайёр эканликларини билдиришганди. Бироқ Матео ёзгача жамоада қолиб, эркин агент мақомини олмоқчи.

Айтганча,жамоа «Реал» ҳужумчиси Лука Йовичдан ижара шартномаси асосида фойдаланмоқчи. Goal нашрининг маълум қилишича, жамоа аллақачон бу масалада мадридликлар билан музокара бошлади. Сербиялик ҳужумчининг «Реал» билан шартномаси 2025 йилгача мўлжаллаганини айтиш ўринли.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz