Қайднома

Қидирув

Мавсум-2020: “Қимматбаҳо старт”

Мавсум-2020: “Қимматбаҳо старт”

  01.01.2021 06:00
  0
  210
Мавсум-2020: “Қимматбаҳо старт”

Кўплаб футболчилар коронавирус пандемиясига қоришиб кетган якунланаётган йилни ўзгача эслаб қолишлари тайин. Айниқса, ўз мамлакатлари миллий жамоасида илк марта майдонга тушган йигитлар мавсум-2020ни асло унутмайдилар. Айтиш жоиз, бу йилги дебютантлардан ўта ёрқин гуруҳ шакллантириш мумкин. Дейлик, терма жамоаларнинг энг қимматбаҳо 10 нафар дебютанти фикримизга яққол далил. Диққат қилинг, рўйхатни трансфери 80 миллион еврога баҳоланаётган «Барселона» топилмаси - 18 ёшли Ансу Фати бошқариб турибди. «Манчестер Сити» вакили Фил Фоден (60 миллион евро) ва «РБ Лейпциг» ҳимоячиси Дайо Упамекано (60 миллион евро)нинг баҳоси ҳам чакки эмас.

Мавсум-2020нинг энг Қимматбаҳо дебютантлари (терма жамоаларда)

1. Ансу Фати («Барселона), 18 ёш, Испания терма жамоаси - 80 миллион евро

2. Фил Фоден («Манчестер Сити»), 20 ёш, Англия терма жамоаси - 60 миллион евро

3. Дайо Упамекано («РБ Лейпциг»), 22 ёш, Франция терма жамоаси - 60 миллион евро

4. Эдуардо Камавинга («Ренн»), 18 ёш, Франция терма жамоаси - 50 миллион евро

5. Мэйсон Гринвуд («МЮ»), 19 ёш, Англия терма терма жамоаси - 50 миллион евро

6. Ферран Торрес («Манчестер Сити»), 20 ёш, Испания терма жамоаси - 50 миллион евро

7. Уссам Ауар («Лион»), 22 ёш, Франция терма жамоаси - 50 миллион евро

8. Жек Грилиш («Астон Вилла»), 25 ёш, Англия терма жамоаси - 50 миллион евро

9. Алессандро Бастони («Интер»), 21 ёш, Италия терма жамоаси - 45 миллион евро

10. Доминик Калверт-Льюин («Эвертон»), 23 ёш, Англия терма жамоаси - 45 миллион евро


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz