Ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновнинг «Бун-ёдкор»дан «Локомотив» (Москва)га трансфери тафсилотлари ойдинлашмоқда. Дейлик, «Матч ТВ» тарқатган хабарда айтилишича, москваликлар мазкур трансфер учун Joint Industries Limited Partnership (Шотландия) компаниясига 850 минг евро тўлашган.
«Локо» шунингдек, футболчининг олдинги клуби «Бунёдкор»га 130 минг евро берган. Шу тариқа агентлар улуши футболчининг баҳосидан нақ 6,5 бараварга ошган. 18 ёшли Жалолиддинов «Локомотив» сафига шу йил ёзда қўшилганди. Лекин ҳамюртимиз «темирйўлчилар» сафида бирор расмий ўйинда майдонга тушмади ва кейинроқ «Тамбов»га ижара сафарига юборилди. Жасурнинг «Локо» билан шартномаси 2025 йилгача мўлжаллаган.
Дарвоқе, Жалолиддиновнинг агенти - Юрий Белоус яқинда sport-express.ru сайтига футболчимиз ҳақида алоҳида интервью берди:
- Барча бу йигитнинг ўйнашига умид қилмоқда. У Ўзбекистон терма жамоасининг 1та ўйинида қатнашган ва ОЧЛда ҳам ҳаракатланган иқтидорли йигит. Албатта, «Локомотив»нинг уни дастлаб қайдномага киритгани, сўнг чиқариб юборганини тушунтириш қийин. «Тамбов»га келсак, Жасур бу клубда ўйнаган бўларди, аммо Ўзбекистон ёшлар термасидан чақирув олди. У ўйнаши керак. Энди нима бўлади, кўрамиз. Аввалига мижозимнинг «Локомотив» билан йиғинга кетаётганини айтишди. Кейин кетмайдиган бўлди. Янги йил байрамидан сўнг қарор қабул қиламиз.
- Европада Жалолиддиновга қизиқиш борлигини айтдингиз...
- Сўзсиз. Ўзбекистон паспортига эга футболчини Ж.Корея ёки БАА клубларига муаммосиз олишади, аммо Жасурнинг айнан Россияда ўйнашини хоҳлардим. Имкони топилмаса, барчасини «Локомотив» менежменти билан муҳокама қиламиз. Туркиядан таклиф бор, ҳаттоки, Испания Сегундасидан ҳам.
- «Локомотив»нинг янги раҳбарияти билан гаплашдингизми?
- Янги бош директор билан гаплашаман, албатта. Жалолиддиновнинг «Локомотив» билан шартномаси бор, барча қарорлар бирга қабул қилиниши керак. Умид қиламанки, тез орада гаплашамиз.
- Жасурнинг трансферида айнан Николич ташаббус кўрсатганмиди?
- Ҳа, бош мураббийнинг ўзи қизиқди. Кейинчалик эса хорижлик футболчилар квотасини ёпган ўйинчилар пайдо бўлишди - Райкович, Камано. Натижада Жалолиддиновга жой топилмади.
- Николич уни қайдномадан чиқариш борасидаги қарорини тушунтирдими?
- Йўқ, изоҳ бермади. Собиқ бош директор ҳам.
- ОАВда Жасурнинг трансферига боғлиқ молиявий маълумотлар чиқди...
- Бирор-бир нарса ҳақида гапиришим нотўғри, бу тижорий маълумот. Буни муҳокама қилишимиз тўғри эмас. Келишилган сумма «Бунёдкор» ҳисобига ўтгани ва Жасур «Локомотив» сафига эркин агент мақомида қўшилганини биламан, холос.
- У аввалги клубидан эркин агент сифатида кетганми?
- Ҳа, ўзи ёки бошқа клуб шартномани сотиб олиши мумкин бўлган нарх белгиланган эди.
- Шунда «Локомотив» харид қилди...
- Изоҳ бермайман, клубга мурожаат қилинг.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20