Қайднома

Қидирув

Криштиану Роналду дунёни бирлашишга чорлади

Криштиану Роналду дунёни бирлашишга чорлади

  01.01.2021 20:50
  0
  244
Криштиану Роналду дунёни бирлашишга чорлади

«Ювентус» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг твиттерида янги хабарини жойлаштирди. Ҳужумчи ўз абонентларини Янги йил билан табриклади.

“2020 йил осон бўлмагани, шубҳасиз. Коронавирус дунёга келтирган оғриқ ва изтиробларга ҳеч ким бефарқ бўлолмайди. Аммо энди орқага қайтиб, биргаликда нима қилишимиз мумкинлигини кўрсатиш вақти келди. Янги йилингиз билан”!- деб ёзди Роналду ўзининг твиттерида.

Бу мурожаатни португалиялик футболчининг твитида кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда футболчининг ўзи коронавирус билан касалланган ва инфексия туфайли 19 кунни ўтказиб юборганди.

Маълумот учун, жорий мавсумда Криштиану Роналду “Ювентус" билан барча турнирларда 14 учрашув ўтказди ҳамда уларда 16 та гол ва голли узатмани амалга оширди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz