Қайднома

Қидирув

"МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади

"МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади

  02.01.2021 08:31
  0
  197

Танаффусгача ҳисобни Антони Марсиал очди, унга ван Биссака ёрдам берди. Аммо учрашувнинг иккинчи ярмида Бертран Траоре ажойиб зарба билан натижани тенглаштирди. Тўғри, бир неча дақиқадан сўнг манкунианлар яна ҳисобдаги етакчиликни таъминлашди. Луиснинг Погбага қарши қўполликдан сўнг ҳакам 11 метрлик белгини кўрсатди ва видеотакрорни томоша қилиш ҳам бу қарорни ўзгартирмади. Пенальтини Бруно Фернандеш аниқ амалга оширди. Финал ҳуштагига қадар ҳисоб ўзгармади.

Ушбу ғалабадан сўнг "МЮ" турнир жадвалида "Ливерпуль"га етиб олди.

Англия чемпионати. 17-тур.

"МЮ" - "Астон Вилла" - 2:1(1:0)

Голлар: Марсиал (40), Бруно Фернандес (61-пен.) – Траоре (58).

МЮ: Де Хеа, Байли, Магуайр, ван Биссака, Шоу, Бруно Фернандеш (Жеймс, 87), Фред (Туанзебе, 94), Погба, Мактоминей (Матич, 65), Марсиал, Рэшфорд.

Астон Вилла: Мартинес, Конса, Таргетт, Мингс, Кеш, Эл Ғози (Дэвис, 84), Грилиш, Дуглас Луи, Макгинн, Траоре (Ремси, 79), Уоткинс.

Шунингдек, АПЛнинг 17-тур учрашувида "Вест Хэм" "Эвертон"ни меҳмонда 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона гол Соучек томонидан киритилди.

"Эвертон" - "Вест Хэм" - 0:1 (0:0)

Гол: Соучек (86).

Эътибор беринг, "Вест Хэм" 26 очко билан АПЛ турнир жадвалида ўнинчи, "Эвертон" эса атиги 3 очко кўпроқ жамғарган ва тўртинчи ўринда бормоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz