Қайднома

Қидирув

«Реал»га «Спортинг»нинг ёш ҳимоячиси керак

«Реал»га «Спортинг»нинг ёш ҳимоячиси керак

  02.01.2021 16:37
  0
  176
«Реал»га «Спортинг»нинг ёш ҳимоячиси керак

«Реал» «Спортинг»нинг 18 ёшли ҳимоячиси Нуно Мендешга қизиқиб қолди. AS нашрининг хабар беришича, лиссабонликлар яқинда футболчи билан шартномани 2025 йилнинг ёзига қадар узайтиришган. Янги келишувга кўра, футболчининг товон пули 70 миллион еврони ташкил қилмоқда. Аммо «Реал» Мендешни қўлга киритиш учун унинг товон пулига эътибор қаратмаяптию

Мадридликлар ёш ҳимоячи Марселонинг ўрнини босишига ишонишмоқда. Бразилиялик футболчининг шартномаси 2022 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Аммо у шу мавсум охиридаёқ Мадридни тарк этиши мумкин.

Олдинроқ Мендешга «Ювентус», «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед», «Интер»  ва «ПСЖ» клублари қизиқаётгани тўғрисида хабарлар тарқаганди. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz