Қайднома

Қидирув

“Турон”да таркиб кучайтирилиши давом этади

“Турон”да таркиб кучайтирилиши давом этади

  02.01.2021 17:22
  0
  332
“Турон”да таркиб кучайтирилиши давом этади

Ўтган мавсум якунларига кўра Суперлига йўлланмасини қўлга киритган яйпанликлар бугун, 2-январь кунидан Қўқон шаҳрида йиғилиб янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Хабарингиз бор, "Турон" бугунга қадар қадар бир қатор трансферларга қўл урди. Хусусан тожикистонлик ярим ҳимоячи Умаржон Шарипов (Хатлон, Тожикистон), Даврон Умиров ("Локомотив"), Музаффар Музаффаров ("Қўқон-1912"), Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров ("Сурхон", Иброҳим Йўлдошев ("Сурхон") лар билан расман келишувга эришилди.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоиз, клуб томонидан амалга оширилган трансферлар борасида ижтимоий тармоқларда баъзи тушунмовчиликлар юзага келмоқда. Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида клуб матбуот хизмати ҳодимлари жамоа бош мураббийи Исломбек Исмоиловга айрим саволлар билан мурожаат қилишди.

- Исломбек ака, "Турон" бугунга қадар бир қатор трансферларга қўл урди. Ўтган мавсум якунида жамоа Суперлигага йўл оладиган бўлса, амалдаги таркиб футболчилари сақлаб қолинишини, уларга имкон берилишини айтиб ўтгандингиз. Мавжуд вазият юзасидан изоҳ берсангиз...

- "Тўғри, ҳозирда "Турон" томонидан амалга оширилаётган трансферлар бўйича ижтимоий тармоқларда тушунмовчилик холатлари мавжуд. Биласизми, жамоамиз ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келади. Биз Суперлигада ҳам фақат юқори ўринлар учун курашмоқчимиз. Шу сабабдан таркибимизга бир қатор тажрибали футболчиларни жалб этмоқдамиз.

Ўтган мавсумда айтилган фикрлар, яъни жамоани Суперлигага олиб чиққан таркиб сақланиб қолиниши режамизнинг бир қисми. Ўша таркибдаги футболчилар жамоамизда сақлаб қолинган. Айтиш мумкинки, бугунга қадар ўтган мавсумда таркибимизда ҳаракат қилган 3 нафар футболчилар, Шукурали Пўлатов, Отабек Ҳайдаров ва Шохрух Холматовлар ўз ҳоҳишларига кўра жамоамизни тарк этишди.

Шунга ойдинлик киритиш лозим, ўтган мавсумда ПРО-Лигада жамоамиз таркибида 21 нафар футболчи ҳаракат қилган. Бундан ташқари аксарият футболчиларимиз жуда ёш эди, шу боис уларга ҳам кўпроқ ўйин амалиёти бериш мақсадида U-21 жамоасига ўтказилди. Шуларни ҳисобига асосий жамоамизда жами 15 нафар футболчи қолган эди. Суперлигада асосий жамоада 25 нафардан иборат футболчилар рўйҳатдан ўтказилиши керак. Айни дамда бизда яна 10 нафар футболчининг ўрни бўш эди, шундан келиб чиқиб бир қатор Суперлига ҳавосини олган тажрибали футболчиларни таркибга жалб қилдик. Ҳозирга қадар эълон қилинган трансферлардан ташқари яна 4 нафар Суперлигада ўйнаган футболчилар билан ҳам келишувга эришганмиз, бу ҳақида яқин кунларда расман эълон қилинади. Клубимизда амалга оширилаётган ишлар аниқ режа ва дастур асосида ташкил этилмоқда" - дейди жамоа бош мураббийи.

"Турон" футбол клуби матбуот хизмати


Манба: "Турон" футбол клуби матбуот хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz