Қайднома

Қидирув

Микел Артета: "Энди биз янада хавфли кўринамиз"

Микел Артета: "Энди биз янада хавфли кўринамиз"

  03.01.2021 11:15
  0
  181
Микел Артета:

“Арсенал» бош мураббийи Микел Артета Англия Премер-лигасининг 17-турининг сафарда бўлиб ўтган учрашувида унинг шогирдлари «Вест Бромвич» устидан 4: 0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритишди.

“Премер-лигада кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозониш осон эмас. Об-ҳаво яхши бўлган ва шароитлар бироз енгилроқ бўлган даврларда мен ўзимизни ажойиб футбол ўйнагандек ҳис қиламан. Киран Тирни томонидан киритилган биринчи гол ажойиб, иккинчиси комбинацион ўйин орқали ундан ҳам ажойиб бўлди.

Кетма-кет киритилган иккита ажойиб гол «Арсенал» га келажакдаги ғалабалар учун керакли платформани тақдим этмоқда. Энди биз янада хавфли, кўпроқ креатив кўринамиз, бугун бизнинг ҳужумкор ўйинимиз анча яхши чиқди.

Мақсадимизга эриша олганимиздан жуда хурсандман. Энди ҳолат бутунлай бошқача кўринишга эга. Жамоадаги муҳит анча яхши. Ғалабалар катта ишончни келтириб чиқаради ва буни жамоанинг ўйин услубидан кўриш мумкин”, - дея Артетанинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Маълумот учун, Микел Артетанинг шогирдлари 17 ўйинда 23 очко тўплаган ҳолда 2020/2021 йилги Англия Премер-лигаси турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди. «Вест Бромвич» эса 8 очко билан - 19-ўринга жойлашган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz