Қайднома

Қидирув

АГМК 2021 йилги ОЧЛ саралаш босқичида иштирок этади

АГМК 2021 йилги ОЧЛ саралаш босқичида иштирок этади

  03.01.2021 15:30
  0
  353
АГМК 2021 йилги ОЧЛ саралаш босқичида иштирок этади

АГМК ўтган мавсумдаги қўлга киритган натижалари ва ОФК талаби доирасида лицензиялаш мажбуриятларини тўлиқ бажаргани учун янги мавсумда ОФК байроғи остидаги халқаро мусобақада қатнашиш хуқуқини қўлга киритди.

Жамоа ОЧЛ саралаш босқичи орқали гуруҳ босқичига йўлланма олишга ҳаракат қилади. Саралаш доирасида дастлаб ўтган йилги натижаларга кўра Ироқнинг иккинчи жамоаси бўлган «Ал Қува Ал Жавия» билан сафарда беллашади. Агарда ушбу тўсиқдан ўтиш уддаланса, кейинчалик плей-офф босқичида Қатарнинг тўртинчи жамоаси бўлган «Ал Гарафа» билан гуруҳ босқичи йўлланмаси учун яна меҳмонда беллашади.

Олмалиқликларнинг бўлажак рақиблари — «Ал Қува Ал Жавия» айни пайтда Ироқ чемпионатида 12-турдан кейин 22 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди. Эҳтимолий кейинги рақиб Қатарнинг «Ал Гарафа» жамоаси эса 11-турдан сўнг 22 очко тўплаган ҳолда 2-поғонани банд этмоқда.

АГМК ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олмаган тақдирда ҳам янги мавсумда халқаро мусобақада иштирок этади. ОЧЛ саралаш босқичидан муваффақиятли ўтилмаган тақдирда жамоа иштирокни ОФК кубоги гуруҳ босқичида давом эттиради.

АГМК ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқадиган бўлса, унда ОФК кубогида юртимизнинг бошқа клуби Қаршининг «Насаф» жамоаси қатнашади.

• ОЧЛ ва ОФК кубогининг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими ва ўйинлар санаси эса кейинроқ ОФК томонидан эълон қилинади.


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz