Қайднома

Қидирув

Куманнинг митти қаҳрамони

Куманнинг митти қаҳрамони

  04.01.2021 09:19
  0
  335
Куманнинг митти қаҳрамони

17 ёшли Педри - Куман «Барселона»сидаги ёш иқтидорлардан бири. У мураббий учун шунчалик қадрлики, «Реал»га қарши учрашувда бошланғич таркибда майдонга туширди.

Митти Қаҳрамон ҳаҚиданималарни билиш керак?

Айнан шу йигитча Усмон Дембеледан майдондаги дақиқаларини тортиб олмоқда. Эслатиб ўтамиз: Дембеле учун «Барселона» Дортмунднинг «Боруссия»сига 130 млн. евро тўлаган.

Педри ЕЧЛ учрашувларига супермаркет пакети билан келади. Кейин гол уриб, ўйиндан сўнг уйига шахсий ҳайдовчи ҳамроҳлигида йўл олади. Педрини ҳайдовчи билан клуб таъминлади, чунки футболчи ҳали автомобилни бошқариш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлмаган.

Педрининг ота-онаси Барселонадан тахминан 2500 чақирим узоқликда жойлашган Тегест шаҳрида истиқомат қилишади. Болалигида Педри «Тенерифе» клуби кўригидан ўтган. Мутахассислар уни митти ва нимжон, деб ҳисоблаб футбол учун яроқсиз топишган. Ҳозир Педрининг бўйи (174 см.) «Барса»га мос келди.

Қолаверса, Педри - мулоҳазали ўйинчи. У ўзининг ихчам қоматига ҳам файласуфларча муносабат билдиради: «Футболда рақибга нисбатан бир сонияга тезроқ фикрлай оладиган ўткир мия муҳимроқ. Мен бақувват мускулдан кўра шундай мияни устун қўяман».

Ҳозир Transfermarkt Педрини 15 млн. еврога баҳоламоқда. Ёзда «Барса» уни «Лас-Пальмас»дан 5 млн.га сотиб олганди. Педри «Лас-Пальмас» билан Сегундада тўлиқ мавсумни ўтказди - 36 учрашувда 4та гол ва 6та ассистни амалга оширди. Жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири сифатида Педри ҳар қайси учрашувда ўртача 78 дақиқадан тўп сурди. «Барселона» сафига ўтганидан кейин Европанинг номдор жамоалари уни ижарага олишга уриниб кўришди. «Аякс» доимий кузатишда бўлди, немис клубларидан муайян таклифлар тушди. Буларни Педрининг ўзидан эшитдик. Ҳозирда унинг бош мақсади - асосий таркибда тўп суриш. Аввалига «Барселона Б»га ижара хусусида гап-сўзлар юрган бўлсада, якунда бош жамоада қолди.

Октябрда ўтказилган «Реал»га қарши баҳс Педри учун бошланғич таркибдаги иккинчи учрашув бўлди. Бунгача у 3 марта захирадан майдонга тушиб, 62 дақиқа ўйнади. Шунингдек, Куман Педрини ЕЧЛ учрашувларида майдонга туширди. «Ференцварош» билан кечган беллашувнинг 2-бўлимида ўйинга қўшилган Фати ва Педри биттадан гол уришди. Қизиғи шундаки, нуфузли турнир тарихида илк марта бир жамоанинг ёши 18га чиқмаган икки нафар аъзоси гол уришга муваффақ бўлди.

Иньеста - Педрини лол қолдирган ўйинчи. Бундан ташқари, унинг оила аъзолари анчадан бери «Барселона» мухлислари ҳисобланадилар: «Уйимизда ҳатто ликоплар ва товада ҳам «Барселона»га оид ишоралар мавжуд. Оила аъзоларимиз эса - «Барса»нинг ашаддий фанатлари. Ўзим аввал икки марта «Камп-Ноу»да бўлганман. Пуйоль кубокни боши узра баланд кўтаргани ҳамон ёдимда. У пайтда мен жуда кичкина эдим».

«Барса» ва «Реал» ўртасидаги беллашув арафасида AS Педрининг севимли футболчиларидан бири Карим Бензема эканлигини ошкор этганди. «Класико» ниҳоясида Педри Бенземанинг футболкасига эга бўлишни истаганди. Қизиғи, Педри «Реал» сафида ўйнаши ҳам мумкин эди. Бироқ у кўрикка йўл олган куни Мадридда ноқулай об-ҳаво ҳукм сурган. Хуллас, «Қироллик клуби» Педрига ўзи учун бошқа жамоа излашни тавсия этди.

«Барселона»да Педри ва Куман ўртасида ажойиб муносабат шаклланди. «У - ноёб иқтидор соҳиби. Педри энди 17га чиқди. Демак, келажак учун муҳим ўйинчи. Самарали ўйнаш учун барча фазилатларга эга», - деганди Куман сентябрь ойида. Педри эса Куман ҳақидаги саволга табассум билан жавоб қайтарди: «У менга ўйнаш имкониятини берди. Албатта, у билан ҳамкорлик қилиш менга ёқади».

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz