Қайднома

Қидирув

«Арсенал» ёзда Ляказетт билан шартномани узайтирмоқчи

«Арсенал» ёзда Ляказетт билан шартномани узайтирмоқчи

  04.01.2021 20:42
  0
  572
«Арсенал» ёзда Ляказетт билан шартномани узайтирмоқчи

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета жамоа ҳужумчиси Александр Ляказеттнинг келажаги ҳақида гапирди.

«Биз ҳали янги шартнома ҳақида гаплашмадик. Мен унинг ўйинидан мамнунман. Ляказетт гол урмоқда, ҳозирда унинг ҳолати яхши, у шундай ўйнашни давом эттириши керак. Янги шартнома ҳақида ёзда гаплашамиз, кейин қарор қабул қиламиз.

Унинг иш тезлиги доим юқори, у доим жамоа учун курашади, аммо керакли дақиқаларда тўпни унга етказиш керак. Ўйлайманки, у ҳозир жуда яхши вақт ўтказмоқда, биз бундан фойдаланиб, унга ўйин дақиқаларини беришимиз керак, унга бу керак, - дея Артетанинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Маълумот учун, ўтган йил ёзда футболчига Мадриднинг “Атлетико”, Италиянинг “Интер” ва “Ювентус” клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди. 2020/2021 йилги Англия чемпионатида Ляказет “Арсенал" таркибида 14та ўйин ўтказди ва 7та гол урди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz