Қайднома

Қидирув

«Ливерпул» қишда марказий ҳимоячи сотиб олиши мумкин.

«Ливерпул» қишда марказий ҳимоячи сотиб олиши мумкин.

  05.01.2021 02:22
  0
  200
«Ливерпул» қишда марказий ҳимоячи сотиб олиши мумкин.

«Ливерпул» қишки трансфер ойнасида марказий ҳимоячи сотиб олишни ўйламоқда, аммо «қизиллар» ҳали кимни сотиб олиш бўйича аниқ тўхтамга келишгани йўқ.

Англия клуби «Брага» нинг 21 ёшли футболчиси Девид Карма, «Лилл» нинг 20 ёшли ҳимоячиси Свен Ботман ёки «Залцбург» нинг 22 ёшли футболчиси Максимилиан Веберни таклиф қилиши мумкин, деб хабар беради Eurosport  журналисти Дин Жонс.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Девид Кармага  «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, «Ливерпул» марказий ҳимоячиларнинг асосий жуфтлиги - Виржил ван Дейк ва Жо Гомесда жароҳат мавжуд. Иккала футболчи ҳам катта эхтимол билан мавсум охиригача ўйнамаслиги мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz