Қайднома

Қидирув

“Барселона” ҳимоя маркази кучайтирилгунга қадар ҳужумчи сотиб олмайди

“Барселона” ҳимоя маркази кучайтирилгунга қадар ҳужумчи сотиб олмайди

  05.01.2021 03:33
  0
  256
“Барселона” ҳимоя маркази кучайтирилгунга қадар ҳужумчи сотиб олмайди

«Барcелона» қишки трансфер ойнаси учун иш режасини тузди.

Marca хабарига кўра, Каталония клубининг устувор вазифалари марказий ҳимоячи, марказий ҳужумчи ва ярим ҳимоячи сотиб олиш. Аммо «Барса»нинг энг асосий мақсади ҳимоя марказини кучайтиришдир.

Бу борада «Ман Сити» нинг марказий ҳимоячиси Эрик Гарция ушбу позицияни мустаҳкамлаш учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда. «Барселона» инглиз клубини январь ойида 19 ёшли испан футболчисини қўйиб юборишига ишонтириш учун қўлидан келганича ҳаракат қилади. Бироқ, айни пайтда «Сити» бу футболчини сотишни режа қилмаяпти.

Шунингдек, «Барселона» «Лион» ҳужумчиси Мемфис Депайга бўлган қизиқишни сусайтирди. “Мовий гранат” мудофаа марказини кучайтириш масаласини ҳал қилмагунча, ҳужумчи сотиб олиш бўйича музокараларни давом эттирмайди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz