Қайднома

Қидирув

Лучано Спаллетти Чили терма жамоасини бошқариши мумкин

Лучано Спаллетти Чили терма жамоасини бошқариши мумкин

  05.01.2021 09:00
  0
  164
Лучано Спаллетти Чили терма жамоасини бошқариши мумкин

«Зенит» нинг собиқ устози Лучано Спалетти Чили терма жамоасини бошқариши мумкин, деб хабар беради Football Italia, Alairelibre нашри тарқатган хабарга асосланиб.

Манбанинг хабарига кўра, Чили футбол федерацияси вакиллари 61 ёшли италиялик мутахассис билан музокаралар олиб боришмоқда. Спаллетти Колумбия терма жамоасига таклиф қилинган Рейнальдо Руэду ўрнини эгаллаши мумкин. Таъкидланишича, Спалеттининг ўзи ушбу таклифга қизиқиш билдирмоқда, аммо музокаралар пайтида қийинчиликлар юзага келди. Биринчидан, Спалетти испан тилини билмайди, иккинчидан, Чили федерацияси мутахассиснинг иш ҳақи талабларига жавоб бера олмайди.

Маълумот учун, Спалетти 2009 йилдан 2014 йилгача Санкт-Петербургнинг «Зенит» клубини бошқарган. Шундан сўнг, мутахассис «Рома» (2016-2017) ва «Интер» (2017-2019) билан ишлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz