Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси 2021 йилги футбол мавсуми учун тайёргарликни бошлади. Жамоа аъзолари кечадан Қўқон шаҳрида йиғилишди. Гарчи кеча жамоанинг барча аъзолари Қўқон шаҳрига етиб келишмаган бўлсада, мураббийлар дастлабки машғулотни ўтказишди. Қўқондаги 2-БЎСМга қарашли стадионда бўлиб ўтган машғулотларда жамоа таркибига янги қўшилган ҳужумчи, собиқ “Машъал” жамоаси аъзоси Мўмин Мелиев ҳамда ўтган мавсумни “Андижон” жамоасида ўтказган Фарҳод Бекмуродовлар қўшилишган. Шунингдек жамоа сафида ўтган мавсумни “Турон” жамоасида ўтказган ҳимоячи Шоҳруҳ Холматов, Андижонда тўп сурган Азамат Исроилов ва дарвозабон Элдор Адҳамовлар машғулотларда иштирок этишмоқда. Бу футболчилар жамоа кўригида бўлиб туришибди. Жамоанинг айрим футболчилари бугун Қўқонга етиб келишади. “Қўқон-1912” жамоасининг етакчи футболчилари Мурод Холмуҳаммедов , Александр Мерзляков , Қувондиқ Рўзиев ва Шоҳназар Норбековлар эса бош мураббийнинг рухсатига кўра бироз кечроқ жамоа ихтиёрига етиб келишади. Суҳроб Бердиев ҳамда Хамидилло Абдухамидовлар эса даволаниш жараёнларини давом эттиришмоқда.
Манба: ФКҚЎҚОН-1912
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20