Қайднома

Қидирув

“Ювентус”нинг икки футболчисида коронавирус аниқланди

“Ювентус”нинг икки футболчисида коронавирус аниқланди

  05.01.2021 22:35
  0
  186
“Ювентус”нинг икки футболчисида коронавирус аниқланди

«Ювентус» матбуот хизмати жамоада коронавирус инфекциясини юқтирган икки футболчи  ҳақида хабар берди. Дастлаб клуб ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо инфекцияни юқтиргани маълум бўлганди. Кейинроқ,  жамоа ҳимоячиси Алекс Сандрода ҳам касаллик аниқланган. Иккала футболчи ҳам аллақачон ўзини яккалаш таритибига ўтган.

Эртага, 6 январь куни «Ювентус» А Серияда «Милан»га қарши 16-тур учрашувини ўтказади.

«Милан» А Сериянинг турнир жадвалида 37 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Амалдаги Италия чемпиони «Ювентус» 27 очко билан бешинчи ўринда бормоқда. Шу билан бирга, Турин клуби битта ўйин кам ўтказган.

Ўз навбатида «Милан» ҳам эртанги ўйин олдидан кадрлар йўқотишига дуч келади. Хусусан, жамоанинг асосий тўпурари, Златан Ибрагимович ҳали жароҳатидан  тўлиқ фориғ бўлмади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz