Қайднома

Қидирув

Почеттино Мессининг ПСЖга ўтишини истисно қилмади

Почеттино Мессининг ПСЖга ўтишини истисно қилмади

  06.01.2021 02:00
  0
  224
Почеттино Мессининг ПСЖга ўтишини истисно қилмади

Париж Сен-Жерменининг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино «Барселона» ҳужумчиси Лионел Мессини Париж клубига ўтказиш эҳтимолини баҳолади.

«Санта Клаус жуда яхши иш қилди ва менга ПСЖга қайтиш имкониятини берди. Фурсатдан фойдаланиб, Носир ва Леонардога миннатдорчилик билдираман. Биз ушбу клуб қандай талабларни қўйишини ва қандай мақсадларни кўзлашини биламиз. Аммо биз  миш-мишларни кейинроққа қолдирамиз.

Неймарга келсак, у жамоани атиги икки кун  бошқарганимни ва энди мослашиш ва жамоа билан танишишга эътиборимни қаратганимни тушунади. Неймар яна Месси билан ўйнашни хоҳлайдими? Нега энди бу саволни бераётганингизни тушунаман. Аммо биз бу мавзуда суҳбатлашишга вақт топамиз”, - дея Почеттинонинг сўзларидан  иқтибос келтиради Marca нашри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz