Қайднома

Қидирув

Оливе Жиру: “Баъзида мени камситишади, лекин энг муҳими...”

Оливе Жиру: “Баъзида мени камситишади, лекин энг муҳими...”

  06.01.2021 08:40
  0
  220
Оливе Жиру: “Баъзида мени камситишади, лекин энг муҳими...”

«Челси» ҳужумчиси Оливе Жиру голлар ҳужумчи учун асосий кўрсаткич эканлиги ҳақида фикр билдирди ва  унинг меҳнатлари футбол жамоатчилиги томонидан етарлича баҳоланмаётганига қарамай, клуб ва терма жамоадаги ишлари жойида кетаётганидан мамнун.

“Кимлигингиз муҳим эмас, ҳамма ҳурмат қилинмайди. Ҳамма мақтайдиган футболчи йўқ. Бу футбол,   ўйиннинг бир қисми. Баъзан одамлар бошқаларнинг ўйнашини хоҳлашади. Мен буни тушунаман. Балки баъзида мени камситишар, лекин энг муҳими бу урилган голлар. Ҳужумчи учун бу энг муҳими. Мен «Челси» ва Франсия терма жамоаси учун самарали футболчиман, бундан ташқари мен оилам билан фахрланаман, қолганлари учун унчалик ҳам аҳамият бермайман.

Лемпард? Ёш мураббий борлиги ёқимли. У ҳали етук мураббий эмас, аммо жамоани бошқариш учун зарур бўлган кўплаб фазилатларга эга. Унинг яхши ғоялари бор. Бу сизга яхшироқ бўлишингизга ёрдам бериши мумкин", - дея футболчининг сўзларини келтирмоқда Goal.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz