Қайднома

Қидирув

«Локомотив»нинг миллий чемпионатдаги ўйинлари сони 450тага етди

«Локомотив»нинг миллий чемпионатдаги ўйинлари сони 450тага етди

  06.01.2021 20:06
  0
  211
«Локомотив»нинг миллий чемпионатдаги ўйинлари сони 450тага етди

2004 йилдан бери Ўзбекистон миллий чемпионатида иштирок этиб келаётган «Локомотив» ўтган йил олий лигада 16-мавсумини ўтказди.

 «Темирйўлчилар» бу вақт оралиғида фақат 2011 йилни биринчи лигада ўтказишган. Ўтган 16 мавсум статистикасига қарайдиган бўлсак, «Локомотив»нинг миллий чемпионатдаги барча ўйинлари 450тага етди.

 Маълумот учун, 8та мавсумда ҳар бир жамоа олий лигада 26тадан ўйинда қатнашган. Бу 2004, 2005, 2010, 2012, 2013, 2014, 2019, 2020 йилларни ўз ичига олади. Шунингдек, 7та мавсумда жамоалар 30тадан учрашувда майдонга тушишган. Бу эса 2006, 2007, 2008, 2009, 2015, 2016, 2017 йилларга тўғри келади.

 Фақат бир мавсумда, яъни 2018 йил клублар 32тадан учрашув ўтказган бўлиб, эсингизда бўлса, ўшанда чемпионат икки босқичда олиб борилган ҳамда «олтин очколар» қоидаси амалда синаб кўрилганди.


Манба:  lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz