Қайднома

Қидирув

АГМК навбатдаги трансферни эълон қилди

АГМК навбатдаги трансферни эълон қилди

  06.01.2021 21:50
  0
  188
АГМК навбатдаги трансферни эълон қилди

Таркибни янада кучайтиришга интилаётган ва селекция ишларини фаолдик билан давом эттираётган олмалиқликлар бугун навбатдаги трансферни амалга оширди.

Жамоа ўтган йиллар мобайнида «Бухоро» шарафини ҳимоя қилган тезкор чап қанот ҳимоячиси -  Эргаш Исмоилов билан шартнома имзолади. Ажойиб тезлик ва юқори иқтидор эгаси эндиликда «кончилар» либосида АГМК шаънини ҳимоя қилади. Эргаш Исмоилов эркин агент сифатида АГМК билан 1 йиллик битимга имзо чекди.

Маълумот учун, Эргаш Исмоилов 1995 йили Хоразм вилоятида таваллуд топган.

Футболчи 2014 йилдан эътиборан «Бунёдкор» жамоасида катта футболга қадам қўйган. 2016 йилги мавсумда «Металлург» шарафини ҳимоя қилган. 2017-2020 йилларда эса «Бухоро»да барқарор ўйин кўрсатган иқтидор эгаси янги мавсумдан бошлаб АГМК либосини кияди. Эргаш Исмоилов фаолияти давомида жами 110 учрашув ўтказган ҳамда рақиблар дарвозасини 6 маротаба ишғол этган.

Ўзбекистон чемпионатида жами 104 ўйин ва кубокда 6 беллашув ўтказган.

Исмоилов АГМК билан шартнома имзолаганидан бениҳоят хурсанд кайфиятда АГМКдаги илк таассуротлари билан ўртоқлашди.

«АГМК аҳил оиласи мени илиқ кутмб олди. Гарчи эндигина жамоага қўшилган бўлсамда таассуротлар бир олам. Тўғриси, мана 4 йилдан буён «Бухоро»да ўйнадим ва энди ўзимни кучли жамоада синаб кўриш иштиёқи пайдо бўлди. АГМК ўтган икки мавсумдан буён барқарор ва юқори даражадаги жамоага айланмоқда. Қолаверса, АГМКда Миржалол Қосимов бошқарувида ўйнаш истаги мени Олмалиққа чорлади. АГМКни танлаганимдан  хурсандман. Режа ва мақсадлар улкан. Худо хоҳласа янги мавсумда янада кучлироқ ўйнаб, Олмалиқ шаҳрига янги ғалабаларни тақдим этишга уринамиз. Агарда янги жамоамда 28-рақам бўш бўлса, одатдагидек ўзим учун севимли бўлган 28-рақамни танлашни режалаштирганман. Мабодо бошқа томондан ушбу рақам банд этилган бўлса, майли бошқа рақамни танлайман. АГМК учун 2021 йилги мавсум чиройли ўтишига умидворман. Суперлига, кубок ва халқаро майдонда кўзланган вазифа ва мақсадларга эришамиз, деган умиддаман», - деди футболчи.


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz