Қайднома

Қидирув

Ўзилнинг келажаги яқин кунларда ҳал бўлади

Ўзилнинг келажаги яқин кунларда ҳал бўлади

  06.01.2021 22:50
  0
  195
Ўзилнинг келажаги яқин кунларда ҳал бўлади

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Ўзилнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Эркут Согут футболчининг келажаги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бизга 1 январгача музокаралар олиб боришга рухсат берилмади, шунинг учун биз энди баъзи таклифларнинг тафсилотларини кўриб чиқишни бошладик. Мен клублар ҳақида аниқ гапира олмайман, бу профессионалликка тўғри келмаган бўларди, аммо шартнома тугашига олти ой вақт қолди ва талабгорлар билан гаплашиб, Месут учун энг яхши вариантни топишга уриниш ноодатий иш эмас.

Ўзил ёзгача «Арсенал» да қолиши ёки кетиши мумкин. Месутнинг устувор мақсади - қолиш, аммо футболда кўп нарсалар жуда тез ўзгариб туради. Энди биз таклифларни кўриб чиқмоқдамиз. Агар январда кетишга қарор қилсак, «Арсенал» раҳбарияти билан гаплашишимиз керак бўлади. Вазият яқин кунларда ҳал этилади», - дея Согутнинг сўзларини келтирган ESPN.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz