Қайднома

Қидирув

Драган Черан голеаграфияси

Драган Черан голеаграфияси

  07.01.2021 09:09
  0
  309
Драган Черан голеаграфияси

«Пахтакор»нинг сербиялик ҳужумчиси Драган Черан якунланган мавсум Ўзбекистон клублари сафида юқори даражада урган голлари сонини 100тадан оширди. У шу тариқа Геннадий Красницкий номидаги фахрий тўпурарлар клубининг тўлақонли аъзосига айланди. «ИнтерФутбол» газетасининг доимий шарҳловчиси Виктор Хохлюк шу муносабат билан «Пахтакор» голеадорининг самарали фаолиятига доир қизиқарли статистик маълумотларни ҳавола этишни лозим топди.

***Пойтахтнинг «Пахтакор» ва Олмалиқнинг АГМК клублари ўртасида кечган Ўзбекистон кубоги-2020 финали (3:0) Драган Черан учун алоҳида аҳамият касб этди. Сербиялик ҳужумчи ҳал қилувчи учрашувнинг 28-дақиқасида АГМК кипери Валижон Раҳимов дарвозасини нишонга олди. Бу унинг учун Ўзбекистондаги фаолиятида юқори даражада урилган юбилей - 100-гол бўлди.

***Драган Черан кейинчалик АГМК дарвозасига яна бир гол уриб, «дубль» расмийлаштирди. Хуллас, Ўзбекистон кубоги финал учрашувидан сўнг сербнинг Ўзбекистон жамоаларининг расмий учрашувларида урган голлари сони 101тага етди.

***Сербиялик 33 ёшли ҳужумчи шу тариқа Геннадий Красницкий номидаги Ўзбекистон футболи тўпурарлари клубининг тўлақонли аъзосига айланди. Драган Черан - Ўзбекистон жамоа­ларининг энг яхши голеадорлари рўйхатига кирган хорижлик учинчи футболчи. Ўзбекистонда ундан олдин 100та гол маррасини тожикистонлик Акмал Холматов ва Туркманистон терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Артур Геворкян забт этишганди. Демакки, Драган узоқ хориждан келган легионерлар орасида биринчи бўлиб, тўпурарлар клуби талабини бажарди.

***Маълумот учун айтиш керак, Драган Черан Ўзбекистон футболидаги расмий дебют голини 2016 йилнинг 3 август куни элит лига 16-туридан ўрин олган «Шўртан»  - «Насаф» учрашувида нишонлаганди. Сербиялик форвард 3:0 ҳисобида «Насаф» фойдасига ҳал бўлган ўша баҳснинг 70-дақиқасида ўзини кўрсатганди. Эътиборли факт шуки, Черан Ўзбекистондаги дастлабки расмий ўйинидаёқ голлари ҳисобини очганди.

***Сербиялик ҳужумчи голларидан кўп қисмини «Пахтакор» таркибида урди - 97та расмий ўйинда 61та гол (Ўзбекистон Суперлигасининг 68та учрашувида 46та гол, мамлакат кубогининг 11та учрашувида 8та гол, Лига кубогининг 3та учрашувида 3та гол, Осиё Чемпионлар Лигасининг 15та ўйинида 4та гол). Шунингдек, унинг ҳисобида «Насаф» клубининг 66та учрашувида урилган 40та гол (Суперлиганинг 48та учрашувида 34та гол, Ўзбекистон кубогининг 11та учрашувида 4та гол ва Осиё Чемпионлар Лигасининг 7та учрашувида 2та гол) мавжуд.

***Бўйдор серб ўзбек футболидаги энг сермаҳсул мавсумини 2019 йил ўтказди - «Пахтакор» таркибидаги 39та расмий ўйинда рақиблар дарвозасини 33 марта нишонга олди. Шу тариқа мавсумдаги ўртача кўрсаткичи даҳшатли кўриниш олди - 1та ўйинда 0,85та гол!

***Сербиялик футболчининг Ўзбекистондаги 163та расмий учрашувга боғлиқ умумий ўртача кўрсаткичи ҳам чакки эмас - 1та ўйинда 0,62та гол!

***Драган Черан - Ўзбекистон юқори лигасида энг яхши тўпурар мақомини олган узоқ хорижлик тўртинчи футболчи. Ундан олдин Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши голеадорига аталган совринга бразилияликлар Ривалдо (2009 йил) ва Тиагу Безерра (2018 йил), шунингдек, Драганнинг ватандоши Милош Трифунович (2011 йил) эга чиқишганди.

***«Пахтакор»нинг сербиялик ҳужумчиси ҳозирча хорижлик тўп­урарлар орасида чемпионатда қаторасига икки йил (2019 ва 2020 йиллар) бош тўпурар бўлган ягона футболчидир.

***Драган Чераннинг фаолиятидан яна бир қизиқарли факт: Ўзбекистон чемпионати сербиялик ҳужумчи учун ҳисоб бўйича 6-хорижий лигадир. Тажрибали ҳужумчи Ўзбекистонга келишига қадар Бельгиянинг «Вестерло», Исроилнинг «Хапоэль» (Хайфа) ва «Маккаби» (Нетания), Озарбайжоннинг «Семурғ» (Загатала) жамоаларида ўйнаган. У Озарбайжондаги фаолиятидан кейин Саудия Арабистонининг «Ҳажар» клуби ва Македония футболи етакчиси «Вардар»да ўйнади. Черан барча хориж  клубларида жами 288та расмий учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 147 марта нишонга олишга муваффақ бўлган. У фаолиятидаги энг юқори натижага айнан Ўзбекистонда эришди: «Насаф» (40та) ва «Пахтакор» (61та)да рақиблари дарвозасига 101та гол урди.

Футболда гол уриш бобида гроссмейстерлик даражасига чиққан Драган Черан ҳаётида айрим аниқлик киритиш талаб этиладиган жиҳатлар борки, уларга тўхталмасликнинг иложи йўқ. Шунинг учун Ўзбекистон чемпионатининг охирги 2 мавсумидаги бош голеадорига 1-2та савол билан мурожаат қилдим:

- Драган, футболга илк қадамни қаерда ташлагансиз?

- Ўз уйимда, мўъжазгина Кикинда шаҳарчасида. Бошида «Козар» клуби футбол мактабида таҳсил олганман. У ерда менга кўп нарса ўргатган мураббий Бран Бьелич қўл остида ўйнай бошлаганман.

- Биласизми, Акмал Холматов ва Артур Геворкяндан сўнг ўзбек клублари сафида 100та гол маррасига етган хорижлик учинчи футболчига айландингиз?

- Тўғриси, бу маълумотдан бехабар эдим. Шундай экан, футболчилик фаолиятида бундай юқори кўрсаткичга эришганимдан икки ҳисса хурсандман, албатта. Ёқимли маълумот учун ташаккур!

- Спорт ОАВда Қозоғистон жамоалари сизни ўз сафида кўришни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу борада нима дея оласиз?

- Ҳа, буни журналистлардан эшитдим. Аммо шахсан ўзимга ҳали ҳеч ким Қозоғистон клубларига ўтиш таклифи билан мурожаат қилмади. Қисқаси, ҳеч қандай аниқ чорлов йўқ. Умуман, футбол мухлисларини «Пахтакор»да голларим ва ғалабаларим билан хурсанд қилишни давом этишни режалаштиряпман.

- Сизга омад, Драган!

- Раҳмат! Сизга ҳам!

ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ЭЛИТ ЛИГАСИНИНГ

БАРЧА БОШ ТЎПУРАРЛАРИ

Мавсум

Футболчи

Клуби

Гол

1992

Валерий Кечинов

«Пахтакор»

24та

1993

Рустам Дўрмонов

«Нефтчи»

24та

1994

Равшан Бозоров

«Нефтчи»

26та

1995

Олег Шацких

«Навбаҳор»

26та

1996

Жаъфар Ирисметов

«Дўстлик»

23та

Олег Шацких

«Навбаҳор»

1997

Жаъфар Ирисметов

«Дўстлик»

34та

1998

Игорь Шквирин

«Пахтакор»

22та

Миржалол Қосимов

«Пахтакор»

1999

Умид Исоқов

«Нефтчи»

24та

Бахтиёр Ҳамидуллаев

«Андижон»

2000

Жаъфар Ирисметов

«Дўстлик»

45та

2001

Умид Исоқов

«Нефтчи»

28та

2002

Бахтиёр Ҳамидуллаев

«Андижон»

22та

2003

Марсель Идиатуллин

«Қизилқум»

26та

Шуҳрат Мирхолдиршоев

«Навбаҳор»

2004

Шуҳрат Мирхолдиршоев

«Навбаҳор»

31та

2005

Анвар Солиев

«Пахтакор»

29та

2006

Павел Соломин

«Трактор»

21та

2007

Илҳом Мўминжонов

«Қурувчи» («Бунёдкор»)

21та

2008

Сервер Жепаров

«Бунёдкор»

19та

2009

Ривалдо (Бразилия)

«Бунёдкор»

20та

2010

Алишер Холиқов

«Нефтчи»

13та

Носир Отақўзиев

«Олмалиқ» (АГМК)

2011

Милош Трифунович (Сербия)

«Бунёдкор»

17та

2012

Анвар Бердиев

«Нефтчи»

19та

2013

Александр Пишур (Украина)

«Бунёдкор»

19та

2014

Артур Геворкян (Туркманистон)

«Насаф»

18та

2015

Игорь Сергеев

«Пахтакор»

24та

2016

Темурхўжа Абдухолиқов

«Локомотив»

22та

2017

Марат Бикмаев

«Локомотив»

27та

2018

Тиаго Безерра

«Пахтакор»

17та

2019

Драган Черан (Сербия)

«Пахтакор»

23та

2020

Драган Черан (Сербия)

«Пахтакор»

20та

 

ДРАГАН ЧЕРАННИНГ ГОЛЛАРИ СТАТИСТИКАСИ

2020 йил якуни ҳолатига

Турнир

Мавсум

Гол|ўйин

Жамоа

1.

Ўзбекистон чемпионати

2016

12|13

«Насаф»

2.

Ўзбекистон кубоги

2016

1|4

«Насаф»

3.

ОЧЛ

2016

-

-

Мавсумда жами: 17та ўйинда 13та гол (1та ўйинда ўртача 0,76та гол)

4.

Ўзбекистон чемпионати

2017

19|28

«Насаф»

5.

Ўзбекистон кубоги

2017

3|6

«Насаф»

6.

ОЧЛ

2017

1|2

«Насаф»

Мавсумда жами: 36та ўйинда 23та гол (1та ўйинда ўртача 0,64та гол)

7.

Ўзбекистон чемпионати

2018

3|7

«Насаф»

8.

Ўзбекистон кубоги

2018

0|1

«Насаф»

9.

ОЧЛ

2018

1|5

«Насаф»

Мавсумда жами: 13та ўйинда 4та гол (1та ўйинда ўртача 0,31та гол)

«Насаф» таркибида жами: 66та ўйинда 40та гол (1та ўйинда ўртача 0,61та гол)

10.

Ўзбекистон чемпионати

2018

3|18

«Пахтакор»

11.

Ўзбекистон кубоги

2018

0|3

«Пахтакор»

12.

ОЧЛ

2018

-

-

Мавсумда жами: 21та ўйинда 3та гол (1та ўйинда ўртача 0,14та гол)

13.

Ўзбекистон чемпионати

2019

23|24

«Пахтакор»

14.

Ўзбекистон кубоги

2019

5|4

«Пахтакор»

15.

Ўзбекистон Лига кубоги

2019

3|3

«Пахтакор»

16.

ОЧЛ

2019

2|8

«Пахтакор»

Мавсумда жами: 39та ўйинда 33та гол (1та ўйинда ўртача 0,85та гол)

17.

Ўзбекистон чемпионати

2020

20|26

«Пахтакор»

18.

Ўзбекистон кубоги

2020

3|4

«Пахтакор»

19.

ОЧЛ

2020

2|7

«Пахтакор»

Мавсумда жами: 37та ўйинда 25та гол (1та ўйинда ўртача 0,67та гол)

«Пахтакор» таркибида жами: 97та ўйинда 61та гол (1та ўйинда ўртача 0,63та гол)

Ўзбекистон чемпионатида жами: 163та ўйинда 101та гол (1та ўйинда ўртача 0,62та гол)

Виктор ХОХЛЮК

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz