Қайднома

Қидирув

Каррагер - «Марин» тарафдори

Каррагер - «Марин» тарафдори

  07.01.2021 03:33
  0
  217
Каррагер - «Марин» тарафдори

«Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси ва сардори Жейми Каррагер Англия кубогидаги иштирокини давом эттираётган 8-дивизион вакили «Марин» клубини моддий томондан қўллаб-қувватлашга тайёр.
Гап шундаки, бу жамоа пандемия ортидан келган иқтисодий инқироз туфайли «Тоттенхэм»га қарши ўйинда иштирок этолмаслиги мумкин. Бундан хабар топган Каррагер «Марин»нинг машғулотлар базаси ва стадиони инфратузилмасига боғлиқ камчиликларни бартараф этиш учун ўз ҳисобидан маблағ ажратишини маълум қилди. Собиқ футболчи бунга қўшимча тарзда клубни янги спорт формалари билан ҳам таъминламоқчи. Маълумот учун, «Марин» ва «Тоттенхэм» ўртасидаги ўйин 10 январь кунига белгиланган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz