Қайднома

Қидирув

Холандга маслаҳат

Холандга маслаҳат

  07.01.2021 06:06
  0
  159
Холандга маслаҳат

Дортмунд «Боруссия»си бош директории Ханс-Йоахим Ватцкенинг фикрича, норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд жамоадан кетиш масаласида сира шошилмаслиги керак. «Ўйлашимча, Холанд 2021 йили биз билан хайрлашмайди. Чунончи, унинг ўзи ҳам, агенти ҳам клубимиз ёш иқтидорларга кўп нарса бера олишини яхши билишади. Мен эса Эрлингга фақат худди Роберт Левандовски каби иш тутиши кераклиги хусусида маслаҳат беришим мумкин. Оддий ифода этганда, Эрлингнинг жаҳон даражасига чиқишига ҳали бироз вақт бор ва айнан Дортмундда мукаммаллик сари интилиши мақсадга мувофиқ. Тушунинг, футболчи 1 йилда юксак даражага чиқиши мумкин эмас. Ҳа, биламан, Эрлинг кетишни истаса, янада каттароқ клубни танлайди. Лекин дейлик, «Реал»дек клубларга ўтиш учун мегасавияли бўлиш талаб этилади», — дея Ватцке сўзларини келтирди Kicker нашри. Transfermarkt маълумотига кўра, норвегиялик футболчининг ҳозирги бозор баҳоси 80 млн. еврога тенг. «Боруссия» ва Холанд ўртасидаги шартнома эса 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Бироқ битимдаги алоҳида бандга мувофиқ, 2022 йили футболчи товон пули (70 миллион евро) эвазига хоҳлаган клубига йўл олиши мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz