Қайднома

Қидирув

«Сассуоло» — «Женоа» учрашувида Элдор Шомуродов яна "аъло баҳо" олди, аммо...

«Сассуоло» — «Женоа» учрашувида Элдор Шомуродов яна "аъло баҳо" олди, аммо...

  07.01.2021 00:22
  0
  325
«Сассуоло» — «Женоа» учрашувида  Элдор Шомуродов яна

WhoScored портали А Серия 16-тури доирасида 6 январь куни бўлиб ўтган «Сассуоло» — «Женоа» учрашувидан (2:1) кейин футболчилар рейтингини эълон қилди.

Унга кўра генуяликларнинг ягона голига муаллифлик қилган Элдор Шомуродов 7,9 баллга эга бўлди. Бу «Женоа» вакиллари орасидаги энг яхши натижа бўлиш билан бирга, учрашувдаги иккинчи энг яхши рейтинг бўлди. Ўзбекистонлик футболчидан фақат гол ва голли узатма муаллифига айланган Жереми Бога (8 балл) яхшироқ натижа қайд этди.

Учрашувда 90 дақиқа ҳаракат қилган Шомуродов жами 43 марта тўпга тегинди. Унинг 21 узатмасидан 14 таси аниқ чиқди (67%). Майдондаги яккакурашларнинг 12 тасидан 5 тасида ғолиб чиқди, ҳавода эса 10 тадан 4 та.

Шомуродов А Серия 2020/21 йилги мавсумида 10 та ўйинда иштирок этиб, иккита гол ва битта голли узатмага муаллиф бўлди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz