Қайднома

Қидирув

“Металлург” йиғинни пойтахтда бошлайди

“Металлург” йиғинни пойтахтда бошлайди

  07.01.2021 10:55
  0
  222
“Металлург” йиғинни пойтахтда бошлайди

Мамлакат миллий чемпионатининг янги мавсумига илк тайёргарлик жараёнини Бекободнинг “Металлург” жамоаси Тошкентда бошлайдиган бўлди. Футболчилар ва мураббийлар штаби 11 январь санасида пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида тўпланишади. Машғулотлар табиий қопламали майдонларда ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ўз навбатида йиғин давомида бир қатор кўрик назорат учрашувларини ўтказиш борасида спарринг рақиблар билан музокаралар ҳам олиб борилаяпти.

Ўтган мавсум кашфиёти бўлган “Металлург” U 21 жамоасининг йиғини эса 21 январь санасига мўлжалланган. Бу йил ёшлар таркиби кескин ёшартирилиши кутилмоқда. Асосий эътибор 2003-2004 йилларда туғилган йигитларга қаратилади. Машғулотлар эса Бекобод шаҳридаги “Металлург” стадиони ва футбол академиясининг сунъий қопламали майдонларида олиб борилади.

Бекободликларнинг ёшлар жамоасидан ташқари асосий таркибда ҳам бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Клуб билан шартнома муддати тугаган айрим футболчиларга рухсат берилади. Ўз навбатида барча чизиқларни кучайтириш мақсадида янги ўйинчиларни жамоага таклиф этиш борасида ҳам селекция ишлари олиб борилмоқда. Бу борадаги янгиликлар тўғрисида тез орада қўшимча маълумот берамиз. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.


Манба: @fcmetallurg


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz