Қайднома

Қидирув

“Ювентус” “Милан”нинг иккита ёқимли сериясига барҳам берди

“Ювентус” “Милан”нинг иккита ёқимли сериясига барҳам берди

  07.01.2021 11:35
  0
  552
“Ювентус” “Милан”нинг иккита ёқимли сериясига барҳам берди

«Ювентус» Италия А Серияси 16-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган баҳсда сафарда “Милан” устидан қозонилган ғалаба эвазига «Милан»нинг 27 ўйинлик мағлубиятсиз серийасига барҳам берди. Шу тариқа, жорий мавсум ТОП5 чемпионатларда мағлуб бўлмаган жамоа қолмади.

Бундан ташқари туринликлардан учралган мағлубият туфайли «россонерилар»нинг яна бир рекордли серийаси тўхтади. Бу ўйинга қадар Пиоли шогирдлари кетма-кет 17 ўйиндан буён 2 ва ундан ортиқ гол уриб келишаётган эди.

Гарчи биргина мағлубият орқали миланликлар иккита ёқимли анъанага барҳам беришган бўлсада, клуб яна бир серияни давом эттириш имкониятини сақлаб қолди. Гап шундаки,  «Милан» А Серияда қаторасига 36 ўйиндан бери гол урмоқда. Жамоа кеча “Ювентус” дарвозасига ҳам битта гол урди. Бу борада рекорд «Ювентус»га (2017 йил) тегишли – 44.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz