Қайднома

Қидирув

Диёр Имомҳўжаев: “Насаф футболимизнинг энг яхши лойиҳаларидан бири”

Диёр Имомҳўжаев: “Насаф футболимизнинг энг яхши лойиҳаларидан бири”

  07.01.2021 13:10
  0
  226
Диёр Имомҳўжаев: “Насаф футболимизнинг энг яхши лойиҳаларидан бири”

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомҳўжаев ўзининг телеграм каналида “Насаф”нинг ижобий ютуқларига баҳо берди ва турли мавзуларда кичик мулоҳаза юритди.

“”Насаф” аёллар футболига Севинч кўзи билан қарайди, футзал жамоаси бор.

Насаф Суперлигада иккинчи, U-21 да учинчи, U-18 да биринчи. Насаф U-15 ва U-13 да ҳам ўз ўрнига эга.

Насаф ўз стадиони ва ўз академиясига эга бўлган Ўзбекистоннинг бир қўл бармоқлари билан саналадиган клубларидан бири.

Насаф бухгалтерия ҳисоботларини вақтида юритса, Насафда қарздорликлар бўлмаса, Насаф мутахассислари ОФК талаб қилган сертификатларга эга бўлса ва шу шуларнинг ҳаммаси июль ойига қадар ОФК тизимига бирма-бир, қунт билан жойлаштирилса, ОФК лицензиясини олишда ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

Насаф мисолида ёзилган жиҳатлар қолган клубларга ҳам тегишли. Биз шундай лойиҳаларни кўпайтириш орқалигина сезиларли ўсишга эришамиз. ОФК талаб қиладиган лицензиялаш талабларининг асл мақсади — барча клубларни камида шундай лойиҳага айлантиришдан иборат.

Кўряпсиз-а, ОФК кимнинг мухлислари энг зўр, кимнинг танкаси кучлироқ деб сўрамаяпти. Қайсидир мураббий қайсидир жамоани кучайтирдими, натижалари яхшиланиб қолипти-а, демаяпти. ОФК инфратузилмангни, мутахассисларинг даражасини кўрсат, сенинг кимлиги айтаман, деяпти. Биз буни ҳурмат қилишимиз керак.

Биз бир марта чемпион бўлиб, кейин йўқолиб кетадиган ёки бир порлаб совриндор бўладиганлар билан ҳеч нарсага эришмаймиз. Бухоро тўртликка кирди, бугун кўряпсиз. Дўстлик ёки МХСК бугун йўқ. Қўқон ёки Жиззах клуби савиясини оширяпти. Аммо унутмайлик, асосий натижа билангина ОФК ҳеч қачон клубни тан олмайди, унга тизимли ривожланиш керак. Шунинг учун ҳам Насаф, Машъал, Пазтакор, Бунёдкор каби лойиҳалар кўпайиши ва кейинчалик улар бўрилар томонидан таланиши эмас, ўз ишининг усталари томонидан ривожланишда давом этиши муҳим”, - деди Имомҳўжаев.


Манба: @diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz