Қайднома

Қидирув

Элдор Шомуродов «Сассуоло»га урган голини ўғлига бағишлади

Элдор Шомуродов «Сассуоло»га урган голини ўғлига бағишлади

  07.01.2021 14:25
  0
  238
Элдор Шомуродов «Сассуоло»га урган голини ўғлига бағишлади

Аввал хабар берганимиздек, «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов А Серия 16-тури доирасида 6 январь куни «Сассуоло»га қарши кечган баҳсда (1:2) гол уришга муваффақ бўлди.

Учрашувнинг 64-дақиқасида боши билан дарвозани ишғол қилган Шомуродов ушбу голини декабрь ойида туғилган ўғли Мустафога бағишлади. Бу ҳақда футболчи ўзининг Инстаграм саҳифасида маълум қилди.

Ушбу баҳсда гол уриш билан бирга жамоасининг энг фаол ўйинчиларидан бири бўлган Элдор WhoScored таҳлиллари бўйича 7,9 баллга лойиқ кўрилгани хабар қилинганди.

Бу ўзбекистонлик футболчи учун Италия чемпионатидаги 2-гол бўлди. Ундан аввал Элдор «Парма» дарвозасини ишғол қилганди.


Манба: photo_20218.jpg


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz