Қайднома

Қидирув

"Ливерпуль" Рамосга қизиқиш билдирмоқда

"Ливерпуль" Рамосга қизиқиш билдирмоқда

  07.01.2021 17:31
  0
  212

El Chiringuito твиттери хабарига кўра, асосий футболчиларнинг жароҳати туфайли ҳимояда кадрлар муаммоларини бошдан кечираётган "Ливерпуль" "қаймоқранглилар" сардори билан қизиқиб қолди. Ҳозирча "қизиллар" Виржил ван Дейк ва Жозеф Гомесга умид боғлай олмайдилар.

Аввалроқ Рамосга Парижнинг "ПСЖ" ва "Манчестер Сити" жамоаларидан қизиқишлар борлиги ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик 34 ёшли футболчи "Реал" президенти Флорентино Пересга француз клуби унга кучли жамоа тузишга ва унга қўшимча равишда "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини таклиф қилишга ваъда берганлигини айтгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Рамос 2005 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келади. Жорий мавсумда у Испания чемпионатида 13та ўйин ўтказиб, 2та гол урди (пенальтидан) ва 3та сариқ карточка олди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz