Қайднома

Қидирув

Мальдини сулоласининг 1000-ўйини

Мальдини сулоласининг 1000-ўйини

  07.01.2021 18:41
  0
  216
Мальдини сулоласининг 1000-ўйини

"Россонери" ҳужумчиси Даниэл Мальдини ўйиннинг 81-дақиқасида майдонга тушди. Аммо жамоасига мағлубиятдан қутулишда ёрдам беролмади. Ўша пайтга қадар якуний ҳисоб аллақачон аниқланганди. Эслатиб ўтамиз, Даниэл - афсонавий “Милан” сардори Паоло Мальдинининг ўғли ва бошқа бир клуб афсонаси Чезаре Мальдинининг набираси ҳисобланади.

Opta хабарига кўра, Мальдини сулоласи учун «Ювентус»га қарши ўйин «Милан» билан “А” Сериядаги 1000-учрашув бўлди. Бу учрашувларнинг энг кўпини Паоло ўтказган - 647та. Чезаре 347та, Даниэл эса 6тасини ўтказган.

Чезаре Мальдини 1954 йилдан 1966 йилгача “Милан” шарафини ҳимоя қилган ва кейинчалик жамоага мураббий бўлган. Паоло, ўз навбатида, "Россонери" таркибида 1984 йилдан 2009 йилгача ўйнаган ва ҳозирда клубнинг техник директори сифатида ишлайди. Даниэл ўтган йили "Милан" сафида дебют қилганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz