Қайднома

Қидирув

Диего Симеоне Аргентина терма жамоасини бошқариши мумкин

Диего Симеоне Аргентина терма жамоасини бошқариши мумкин

  07.01.2021 16:26
  0
  186
Диего Симеоне Аргентина терма жамоасини бошқариши мумкин

Аргентина терма жамоаси «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеонени терма жамоа бош мураббийигига таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Chiringuito. Мутахассиснинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2021/2022 йилги мавсум охирида якунига етади.

Маълумот учун, 30 декабрь куни «Атлетико Мадрид» бош мураббийи Диего Симеоне жамоа мураббийи сифатида 500-учрашувни ўтказди. Симеоне бошчилигидаги 500 учрашувда «матрасчилар» 302 ғалабага эришиб, 115 марта дуранг ўйнашган ва 83 марта мағлуб бўлишган. 50 ёшли мутахассис 2011 йилдан бери Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Мадриднинг «Атлетико» клуби ортда қолган учрашувларда  38 очко тўплаган ҳолда 2020/2021 йилги мавсумда Испания чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. 9 январь куни жамоа ўз уйида «Атлетик» билан ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20: 15да бошланади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz