Қайднома

Қидирув

«Локомотив»ни португалиялик мураббий бошқаради!

«Локомотив»ни португалиялик мураббий бошқаради!

  07.01.2021 20:20
  0
  358
«Локомотив»ни португалиялик мураббий бошқаради!

Ўз олдига доим юқори мақсадларни қўядиган Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби португалиялик мураббий билан келишувга эришди.

Шу пайтгача Португалиянинг «Брага» клубида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган Микаэл Секейра «темирйўлчилар» билан 2 йиллик битимга имзо чекди. 2011 йил УЕФА Про лисензиясини қўлга киритган мутахассис ушбу мавсумдан «Локомотив» ПФК бош мураббийи сифатида фаолият олиб боради.

Маълумот учун, 47 ёшли мураббий 2006-2008 йилги мавсумларда «Брага» клубининг ёшлар жамоасини бош мураббий сифатида бошқарган. Шунингдек, 2010/2011 йилги мавсумда клуб  бош менежери бўлиб фаолият юритган.

Микаэл Секейра учун Осиё бегона эмас. Чунки португалиялик мураббий 2018-2019 йилги мавсумда Саудия Арабистонининг «Ал Насср» клубида U-21 жамоаси бош мураббийи бўлиш билан бирга асосий таркибда Руи Виториага ёрдамчи мураббий сифатида иш олиб борган.

Мураббий эришган ютуқлар ҳақида шуни айтиш мумкин, Микаэл Секейра «Брага» бош менежери бўлиб ишлаган йил жамоа Европа Лигаси финалида ўйнаган. Осиёдаги фаолиятида эса «Ал Насср» билан Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритган, қолаверса U-21 жамоаси билан ҳам мамлакат биринчилигида зафар қучган.

«Локомотив» ПФК Микаэл Секейрага «темирйўлчилар» оиласига хуш келибсиз деб қолади ва мураббийнинг Ўзбекистондаги фаолиятига омад тилайди.


Манба: lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz