Қайднома

Қидирув

Хуш кўрдик, янги қирол ва Пеледан ўзгача муносабат...

Хуш кўрдик, янги қирол ва Пеледан ўзгача муносабат...

  08.01.2021 03:03
  0
  400
Хуш кўрдик, янги қирол ва  Пеледан ўзгача муносабат...

«Удинезе»га қарши баҳсда «дубль» қайд этган Криштиану Роналду расмий ўйинларда урилган голлар сони бўйича Пеледан ўзиб кетди.

Португалиялик ҳужумчи клубларда 656та, терма жамоада 102та тўп киритди. Бразилиялик афсонани қувиб ўтиш учун Криштианудан 1032та ўйинда майдонга тушиш талаб этилди.

Айтганча, «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Удинезе»га қарши ўйин (4:1)да «дубль» қайд этиш ҳисобига фаолияти давомидаги расмий голлари сонини 758тага етказди.
Шундан сўнг турли манбаларда португалиялик юлдуз бу борада бразилиялик Пеледан ўзиб кетгани ҳақида ёзилди. Маълумотларга кўра, футбол қироли ҳисобида 757та гол бор. Эътиборли томони, Пеле бунга ўзгача муносабат билдирди. У «Инстаграм»даги расмий саҳифасига ўзгартириш киритиб, ўз аккаунтига алоҳида ёзувни киритди: «Барча даврларнинг энг яхши тўпурари - 1283та гол». Хуллас, Пеле фаолияти давомида 757та эмас, балки 1283та гол урганини уқтирмоқда. Бироқ унинг иккинчи даражали турнирларда урган голлари расмий реестрга киритилмаган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz