Қайднома

Қидирув

«Турон»: 8 нафар янги футболчи билан расман келишувга эришилди

«Турон»: 8 нафар янги футболчи билан расман келишувга эришилди

  08.01.2021 08:00
  0
  562
«Турон»: 8 нафар янги футболчи билан расман келишувга эришилди

Аввал хабар берилганидек, Суперлига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган Яйпаннинг “Турон” жамоасида бир қатор трансферлар амалга оширилмоқда. Хусусан мураббийлар штаби жамоанинг ҳар бир чизиғида рақобатни кучайтириш мақсадида бугунга қадар Суперлига клубларида ўйнаган бир қатор тажрибали футболчиларни таркибга жалб этишди.

Айни кунларда жамоанинг қишки ўқув-йиғин машғулотларида қуйидаги футболчилар билан расман келишувга эришилди:

Музаффар Музаффаров («Қўқон-1912») Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров («Сурхон») Жаҳонгир Меҳмонов («Сурхон») Умаржон Шарипов («Хатлон», Тожикистон) Абдураҳмон Абдулҳақов («Металлург») Жасур Хакимов («Бухоро») Даврон Умиров («Локомотив») Комронбек Абдуҳамидов (АГМК).

Бундан ташқари, ҳозирда яна бир қатор футболчилар клуб мураббийлари томонидан кўрикдан ўтказилмоқда. Таркибга жалб этилаётган янги  футболчилар ҳақида навбатдаги хабарларимизда маълумот берамиз.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz