Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон МТЖ Дубай шаҳрида Иордания вакилларига қарши майдонга тушади

Ўзбекистон МТЖ Дубай шаҳрида Иордания вакилларига қарши майдонга тушади

  08.01.2021 14:50
  0
  261
Ўзбекистон МТЖ Дубай шаҳрида Иордания вакилларига қарши майдонга тушади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи беллашувларига тайёргарлик режасидан ўрин олган навбатдаги ўқув-машғулот йиғини февраль ойида ташкил этилади.

Вадим Абрамов бошчилигидаги Миллий жамоамиз 8-18 февраль кунлари Дубай шаҳрида машғулот олиб боради ва йиғин давомида учта ўртоқлик ўйини ўтказилиши режа остига олинган.

Ҳусусан, 15 февраль куни МТЖ аъзолари БАА футбол ассоциацияси майдонида Иордания терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Қолган икки ўртоқлик учрашуви учун рақиб жамоалар билан музокаралар давом этмоқда.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz