Қайднома

Қидирув

"Сурхон" янги мавсумга тайёргарликни бошлади

"Сурхон" янги мавсумга тайёргарликни бошлади

  08.01.2021 22:40
  0
  235

"Сурхон"  жамоаси бугундан Тошкентда навбатдаги мавсумга тайёргарликни бошлади. Бугун асосан тикланиш ва жисмоний машқларга эътибор қаратилди.

Аввал таъкидлаб ўтганимиздек бу йили жамоа асосан маҳаллий ва ёш футболчиларга эътибор қаратади.

Ўтган мавсумни ҳам жамоа таркибида ўтказган Сурхондарёлик тажрибали ярим ҳимоячи Элдор Бойматов яна клуб машғулотларига келиб қўшилди.

"Шўртан"  жамоасидаги ўзининг ажойиб ўйинлари ва голлари билан муҳлисларга яхши таниш бўлган Сурхондарёлик ҳужумчи Жасур Холтўраев ҳам “Сурхон” машғулотларида иштирок этмоқда.

Шунингдек, Яйпайнинг "Турон" жамоасига ўтганлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган ёш ва тажрибали ҳимоячи Иброхим Йўлдошев ҳам машғулотларда иштирок этмоқда.

Бундан ташқари, Сурхондарёлик муҳлислар учун яхши таниш бўлган, 2018 йилда ҳам "Сурхон" жамоасида тўп сурган Тимур Усмонов ҳам жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Клубда селекция ишлари давом этмоқда.

Яқин кунларда Сербия, Россия ва Украинадан легионерлар келиб қўшилиши кутилмоқда.


Манба: “PFC SURKHON” OFFICIAL


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz