Қайднома

Қидирув

Зинедин Зидан Серхио Рамоснинг кетиши ҳақида гапирди

Зинедин Зидан Серхио Рамоснинг кетиши ҳақида гапирди

  08.01.2021 23:25
  0
  210
Зинедин Зидан Серхио Рамоснинг кетиши ҳақида гапирди

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ҳимоячи ва жамоа сардори Серхио Рамоснинг шартномаси билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, Рамоснинг «қаймоқранглилар» билан келишуви шу йилнинг ёзида якунига этади.

“Мен нима бўлишини билмайман. Айни пайтда у клубда. Биз бор эътиборимизни эртанги ўйинга қаратганмиз. Сиз футболда тахмин қила олмайсиз. Вазият тезроқ ҳал этилишини истаймиз. Худди шу нарса Лукас Васкесга ҳам тегишли. Сиз ҳар доим бу ҳақда мендан сўрайсиз, ва мен сизга нима деб жавоб беришимни ўзингиз биласиз”, - дея Зиданнинг сўзларини келтиради Марsа нашри.

Олдинроқ Серхио Рамос “Париж Сен-Жермен”га боришни истаётгани маълум бўлган ва бу ҳақда “Реал” президенти Флорентино Пересга маълум қилганди. Франсия клуби таркибга Рамосдан ташқари ”Барселона" ҳужумчиси Лионел Мессини таклиф қилмоқчи. Бу омил эса жозибадор молиявий шароитлар учун яна бир сабаб бўлди. Агар мадридликлар Рамос билан ўзаро келишувни  янгилашмаса, 34 ёшли футболчи мавсум охирида клубни эркин агент сифатида тарк этади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz