Қайднома

Қидирув

Ансу Фати: “2020 йилда мен орзу қилган ҳамма нарсалар амалга ошди”

Ансу Фати: “2020 йилда мен орзу қилган ҳамма нарсалар амалга ошди”

  09.01.2021 01:20
  0
  432
Ансу Фати: “2020 йилда мен орзу қилган ҳамма нарсалар амалга ошди”

«Барcелона» ҳужумчиси Ансу Фати 2020 йил якунларини сарҳисоб қилди. Футболчи натижалар кутилганидан ҳам ошиб кетганини тан олди. 2020 йилда у нафақат «Барса» нинг асосий таркибидаги дебютини ўтказди, балки жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бирига айланди.

“2020 йилда орзу қилган барча нарсалар амалга ошди. Ҳатто мен кутмаган нарса ҳам содир бўлди. Мен «Барселона» нинг асосий жамоасида ўйнай бошладим, Испания терма жамоасида дебют қилдим ва Чемпионлар Лигасида йилнинг энг ёш иштирокчисига айландим.

Аммо йил жуда қийин бўлди. Менда турли хил туйғулар бор, мен орзу қилган ҳамма нарсага эришдим, лекин кўп одамлар азоб чекишди. 2021 йилда яна «Камп Ноу» да мухлисларни кўришни истардим”, - дея футболчининг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Маълумот учун, Фати ушбу мавсумда “Барселона" нинг 10 ўйинида қатнашган ва бешта гол урган. Бундан ташқари, футболчи Испания терма жамоаси таркибида тўртта ўйин ўтказган ва битта гол урган.

Фатининг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz