Қайднома

Қидирув

Осиёнинг 2020 йилдаги энг яхши ёш футболчилари рўйхатида уч нафар вакилимиз бор

Осиёнинг 2020 йилдаги энг яхши ёш футболчилари рўйхатида уч нафар вакилимиз бор

  09.01.2021 01:41
  0
  283
Осиёнинг 2020 йилдаги энг яхши ёш футболчилари рўйхатида уч нафар вакилимиз бор

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) минтақанинг 2020 йилдаги энг яхши ёш ўйинчиси номига даъвогарларни маълум қилди.
20 нафар номзоддан уч нафари ўзбекистонлик футболчилар бўлди. Унга кўра, «Насаф» ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов, «Шабоб ал-Аҳли» ярим ҳимоячиси Азизжон Ғаниев ва «Шахтёр Солигорск» форварди Жасур Яхшибоев йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун кураш олиб боради.

Қуйида барча номзодлар билан танишинг:

Ду Жай Вон («Улсан Ҳюндай», Жанубий Корея) Бобур Абдухолиқов («Насаф», Ўзбекистон) Каори Митома («Кавасаки Фронтале», Япония) Абдуллоҳ ал-Ҳамдан («Аш-Шабоб», Саудия Арабистони) Такеҳиро Томиясу («Болонья», Япония) Меҳди Ғаэди («Истиқлол», Эрон) Моҳаннад Али («Портимоненсе» / «Ас-Саилия», Ироқ) Такефуса Кубо («Мальорка» / «Вильярреал», Япония) Муса ат-Таъмари (АПОЭЛ, «ОҲ Лёвен», Иордания) Жароэнсак Вонгорн («Самут Пракан», Таиланд) Муҳаммад Воид («Ал-Вақра» / «Ас-Садд», Қатар) Райли Макгри («Аделаида Юнайтед» / «Бирмингем Сити», Австралия) Азизжон Ғаниев («Шабоб ал-Аҳли», Ўзбекистон) Меҳди Абди («Персеполис», Эрон) Абдулраҳмон Ғариб («Ал-Аҳли, Саудия Арабистони») Ли Кан Ин («Валенсия», Жанубия Корея) Сафави Расид («Жоҳор Варул Таъзим» / «Портимоненсе», Малайзия) Сон Мин Кю («Поҳанг Стилерс», Жанубий Корея) Зоид ал-Амири («Ал-Жазира», БАА) Жасур Яхшибоев («Энергетик-БГУ» / «Шахтёр Солигорск», Ўзбекистон)

ОФК расмий сайтида овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда. Сўровнома 9 январга қадар давом этади.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz