Қайднома

Қидирув

Златан – ов шайдоси ҳам!

Златан – ов шайдоси ҳам!

  09.01.2021 02:25
  0
  268
Златан – ов шайдоси ҳам!

Ҳа, Швеция футболи афсонаси (шубҳасиз шундай) Златан Ибрагимович - ов жинниси! У вақтида қўлида қурол билан Volvo рекламасида суратга тушган, 500 килограммли буғуга ўқ узган. Мана, «Милан» фахрийси яқинда бутун бир ўрмонни сотиб олди. La Gazzetta dello Sport нашрининг маълумотига қараганда, Ибранинг янги кўчмас мулки Швеция ва Норвегия чегарасидаги Оре тоғ-курортида жойлашган ва унинг ер майдони 1000 гектарга тенг. Златан бу ҳудудни 3 миллиона еврога харид қилиб, ҳайвонлар ҳамда балиқ ови билан шуғулланиш учун лицензия ҳам олди. Футболчи у ерда яна қор устида учиш йўлагини барпо этиш ҳуқуқига эга.

Ов - Златаннинг маълум эҳтироси

Ибрагимович 2018 йилнинг ноябрида Туркия ҳукуматидан ёввойи эчки ва тўнғизларни овлаш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома олганди. Туркия миллий хиёбонига яқин ёқилғи қуйиш шахобчасида тўхтаган «Трабзонспор» мухлисларидан бири уни ов жараёнида ҳам кўрган. Шундан икки ой ўтиб, Златан овчи-сайёҳлар ўртасида машҳур саналган Македониянинг Стип шаҳарчасида кўриниш берди. Кейинроқ ижтимоий тармоқларда футболчининг маҳаллий ресторанда дўстлари билан қандай дам олаётгани акс эттирилган сурат ҳам пайдо бўлди.

 

500 килоли буҒу ови

Умуман, Ибранинг овга муҳаббати ҳақида илк марта 2014 йили ёзилди. Бу қайсидир маънода можарога ҳам йўл очди. Зеро, Златан вазни 500 килограмм келадиган буғунинг юрагига ўқ узиб, уни ўлдирганди. Оқибатда Швеция ҳайвонларни муҳофаза қилиш иттифоқи вакили Камилла Бьербе футболчини кескин танқид остига олди: «Машҳур шахсларнинг бундай хатти-ҳаракатлари - катта муаммо. Ахир улар бу билан ҳайвонлар овини қўллаб-қувватлашларини кўрсатишади-ку». Лекин Златан қонуний тарзда овга чиққанди. Зеро, Ибрагимович Швецияда бунга имкон берувчи лицензияни 2010 йили олган, албатта, бекорга эмас, маълум тўлови бор. Айтиш ўринли, 10 миллион аҳолига эга Швецияда атиги 300 минг киши шундай рухсатномага эга.

Балиқ ови - тинчланиш манбаи

2012 йили Швеция ОАВда Златаннинг Стокгольм ғарбидаги кўлдан ўзига кичик оролча сотиб олгани ҳақида ёзилди. Футболчи у ерда балиқ ови билан шуғулланиб, гоҳида суратларини мухлислар билан ҳам баҳам кўради.

 

Рекламада ҳам ов

Ибрагимовичнинг бу қизиқиши Volvo компанияси рекламасига ҳам олиб чиқилган. У ролик якунида милтиқ билан оҳуни мўлжалга олади, лекин ўқ узмайди, барибир.

СЎЗ

Златан Ибрагимович биографик асарида ов ҳақида ҳам алоҳида ёзган ва буни футболдан кейинда турувчи иккинчи эҳтироси сифатида таърифлаган: «Яширмайман, ов менга мислсиз роҳат бағишлайди. Ҳеч қачон гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаганман, аммо ичимда тоза наркоман бордек...».

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz