Қайднома

Қидирув

Икки салбий кўрсаткич ва на Мане ҳақида

Икки салбий кўрсаткич ва на Мане ҳақида

  09.01.2021 06:47
  0
  208
Икки салбий кўрсаткич ва на Мане ҳақида

«Ливерпуль» АПЛ 17-туридан ўрин олган «Саутгемптон»га қарши ўйинда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Opta гуруҳи маълумотида қайд этилишича, Юрген Клопп шогирдлари учрашувнинг 75-дақиқасигача «авлиёлар» дарвозаси томон бирор марта аниқ зарба йўллай олишмади.
Бунақа сусткашлик клуб ҳаётида охирги 6 йилда илк марта кузатилди. Қўшимча қилинишича, «қизиллар» 2015 йили «Ньюкасл» билан ўйиннинг 89-дақиқасигача бирорта аниқ зарба беролмагандилар. Иккинчи салбий кўрсаткич шуки, «Ливерпуль» АПЛда қаторасига 3та ўйинда ғалаба қозонолмади. Бундай омадсиз серия 2018 йилнинг апрель ойидан буён кузатилмаганди.

Айтганча, «Ливерпуль» раҳбарияти сенегаллик ҳужумчи Садио Мане билан шартнома муддатини узайтириш ҳаракатини бошлаб юборди. Guardian нашрида ёзилишича, жамоа уни камида 2025 йилгача олиб қолмоқчи. Мане агар янги битимга кўнса, унда йиллик маоши 13 миллион еврога етади. Эслатма, «Ливерпуль» ва Садио ўртасидаги айни шартнома 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Ўз ўрнида маълумот: Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси жорий мавсум жамоанинг 15та ўйинида 6та гол ва 2та самарали узатма муаллифига айланди


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz