Қайднома

Қидирув

Футболда ҳам ишлайдиган тизим барпо этиш керак...

Футболда ҳам ишлайдиган тизим барпо этиш керак...

  09.01.2021 07:18
  0
  226
Футболда ҳам ишлайдиган тизим барпо этиш керак...

8 январь куни Бухоро футбол ассоциациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди. Конгресс кун тартибидан ўрин олган биринчи масалада Бухоро футбол ассоциацияси томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботи эшитилди.
Шу билан бирга вилоят футбол ассоциациясининг 2021 йилги бюджети тасдиқланди ҳамда вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице президенти, қолаверса, Бухоро футбол ассоциацияси Ижроия қўмитаси аъзолари сайланди. Унга кўра, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов Бухоро вилоят футбол ассоциацияси Президенти, вилоят Ички Ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Алиев Бухоро вилоят футбол ассоциацияси вице президенти, Фаррух Ҳамроев Бухоро вилоят футбол ассоциацияси I вице президенти этиб тасдиқланди.

«Мана, яқинда клубда ўзгартиришлар қилдик. Мураббийлар штабини янгиладик. Кўрамиз, улар қандай натижа кўрсатишаркан? Биз барча соҳаларда бўлгани каби футболда ҳам ишлайдиган тизим барпо этишимиз керак», деди Ботир Зарипов.


Манба: xs.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz