Қайднома

Қидирув

А Серия. «Женоа» «Болонья»ни мағлуб этди. Шомуродов эса...

А Серия. «Женоа» «Болонья»ни мағлуб этди. Шомуродов эса...

  10.01.2021 00:03
  0
  693
А Серия. «Женоа» «Болонья»ни мағлуб этди. Шомуродов эса...

Италия чемпионатининг 17-турида янги мураббий қўл остида ўз ўйинини топиб бораётган «Женоа» ўз майдонида «Болонья»ни қабул қилиб, Зайц ва Дестронинг голлари эвазига ишончли ғалабани қўлга киритди. Биз учун эътиборлиси, мезбонлар сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди ва 80 дақиқа давомида ҳаракат қилди ҳамда жамоасининг биринчи голида иштирок этди.

Мазкур ғалабадан кейин «Женоа» очколарини 14тага етказиб, турнир жадвалида 17-ўринга кўтарилди ва «хавфли ҳудуд»ни тарк этди. 17 очкоси бор «Болонья» эса 12-ўринда қолди.

А Серия, 17-тур
Женоа — Болонья 2:0
9 январь, «Луиджи Феррарис»
Голлар: Зайц (44), Дестро (55).
Женоа– Перин, Кришито (Гильоне, 46), Масьелло, Бани, Дзаппакоста, Бадель, Радованович, Зайц, Беҳрами (Эбонг, 46; Лерагер, 74), Шомуродов (Пьяца, 81), Дестро (Мелегони, 86). 
Болонья– Анжело, Томиясу, Пас (Поли, 81), Ларангейра, Хики (Дейкс, 60), Схаутен (Барроу, 60), Домингес, Орсолини (Ольсен, 74), Сориано, Виньято, Паласио (Рабби, 82).
Огоҳлантиришлар: Радованович (66), Гильоне (87).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz