Қайднома

Қидирув

Элдор Шомуродов ҳақида рус ва итальян мутахассислари нима дейишмоқда?

Элдор Шомуродов ҳақида рус ва итальян мутахассислари нима дейишмоқда?

  10.01.2021 04:40
  0
  903
Элдор Шомуродов ҳақида рус ва итальян мутахассислари нима дейишмоқда?

"Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин “Женоа” ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг “Ювентус”га ўтиши мумкинлигини изоҳлади; Aгар бу рост бўлса, Элдор нега ўтмаслиги керак? Бўридан қўрққан – ўрмонда юрмайди», - дейди Карпин “Sport Ekspress” мухбири билан суҳбатда.                                                 
Футбол инсайдери Нобел Aрустамян  Италия матбуотида юзага келган ўзбекистонлик ҳужумчи  Элдор Шомуродовнинг "Ювентус"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабатини билдирди. "Шомуродов ҳақидаги миш-мишларга ишонасизларми? Биринчидан манба "Tuttosport" газетаси, афсуски у Италияда энг обрўсиз нашрлардан бири ҳисобланади. Кўпинча текширилмаган маълумотларни беради ва хатога йўл қўяди. Бошқа томондан эса бу Турин ОAВ. Элдор "Женоа"да яхши ўйин кўрсатмоқда. Унинг Генуяга келганига кўп бўлмади, атиги иккита гол урди. Лекин яқинда келганига қарамасдан жамоанинг энг яхши ҳужумчисига айланди. Менимча Шомуродовнинг "Ювентус"да пайдо бўлиб қолиши фитна. Сабр қилинг ва кузатишда давом этинг. Клуб атрофида ҳали бошқа исмлар пайдо бўлади"-дейди футбол мутахассиси.
***

«Кальяри» собиқ скаути ва Италия футболи бўйича эксперт Алекс Великих «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродовга «Ювентус» томонидан бўлаётган қизиқиш ҳақида сўз юритди.

— Шомуродов «Женоа» асосий таркибида А Серияда 6 та ўйин ўтказди. Шундан келиб чиқиб, унга «Ювентус»дан қизиқиш бўлаётганига ишониш мумкинми?

— Келинг, жамоада Шомуродовга икки нафар маҳаллий рақобатчи борлигини эсдан чиқармаймиз, булар — Маттиа Дестро ва Жанлука Скамакка. Айтганча, Скамакка майдонда кўпроқ вақт ўтказиб Шомуродов билан бир хил миқдорда (2 та) гол урган. Бундан ташқари Элдор А Серияга Россия чемпионатидан йўл олди, унга янги мусобақага мослашиш қийин кечгани тайин. Шомуродовда мураббий ишончи бор — у жароҳатсиз ҳолатда фақат бир марта майдонга тушмади. У Италия футболига мослашишга уринаётгани кўриниб турибди. Умуман олганда, «Ювентус» томонидан қизиқиш бўлаётгани мени ҳайрон қолдирмади.

— Шомуродов ва «Ювентус» ҳақида Tuttosport ёзмоқда. Бу жиддий манбами?

— Бу Турин нашри, унинг журналистлари маҳаллий жамоалар — «Торино» ва «Ювентус»га яқин. «Юве» Моратанинг жароҳати сабаб янги марказий ҳужумчи қидираётгани ҳеч кимга сир эмас.

«Ювентус» ва «Женоа» ўртасида ўзига хос тарих бор — бу икки клуб сўнгги йилларда жуда яхши тил топишиб олган. Уларнинг муносабатларини инобатга олсак, «Женоа» Шомуродовни ярим мавсумга ижарага беришга рози бўлиши мумкин. Аввалроқ бунинг иложи йўқ эди, бироқ ФИФА футболчи бир йилда учта клубда ўйнаши мумкин эмаслигини борасидаги тақиқни олиб ташлаган.

— Шомуродов «Ювентус» шорт-листида нечанчи тартиб рақамида турибди?

— У биринчи эмаслиги тушунарли, ўйлашимча, у 3-4-рақамда турибди. Бироқ ҳар бир янги рад жавоби ёки музокараларнинг барбод бўлиши «Женоа» ҳужумчисини «Ювентус»га яқинлаштиради.

«Ювентус» ва «Женоа» ўртасидаги муносабатларга қайтаман. Айни вақтда томонлар уч футболчи трансферини амалга ошириш арафасида турибди. Туриндан Генуяга икки ҳужумчи ўтиши керак — Портанова ва Петрелли, Ровелла эса «Ювентус» ўйинчисига айланади, бироқ у ижара асосида «Женоа»да қолади. Шу тариқа «Женоа»да етарли даражада ҳужумчи бўлади ва улар Шомуродовни ярим мавсумга ижарага қўйиб юбориши мумкин. Ўйлашимча, Шомуродовда «Ювентус» тизимига мос тушиш учун барча имконият бор, — дейди Великих.

Аввалроқ Tuttosport нашри «Ювентус» ўзбекистонлик футболчига қизиқиш билдираётгани ва унга Альваро Моратанинг ўринбосари сифатида қараётгани ҳақида хабар қилганди.

Қайд этиш жоиз, «Женоа» Элдор Шомуродов трансферини 2020 йил 4 октябрида эълон қилган. Генуяликлар ҳужумчи учун «Ростов»га бонуслар билан бирга ҳисоблаганда 9 миллион евро тўлаши айтилганди.

Ўзбекистонлик форвард «Женоа» сафида ҳозирга қадар 11 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 2 та гол+пас ни амалга оширди. Кетма-кет 2 марта учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилди.


Манба: sof.uz, daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz