Қайднома

Қидирув

Испания примероси. 18-тур: Қорли майдонда гол уриш осон эмас

Испания примероси. 18-тур: Қорли майдонда гол уриш осон эмас

  11.01.2021 11:44
  0
  203
Испания примероси. 18-тур: Қорли майдонда гол уриш осон эмас

Эътиборли томони, Зайниддин Зидан шогирдлари Ла Лига ўйинларида 17 октябрдан буён биринчи марта рақиб дарвозасига йўл тополмадилар. «Қироллик клуби» ўшанда «Кадис»га 0:1 ҳисобида ютқазганди. Барча мусобақалар доирасидаги  ўйинларга қарасак, «Реал» 5 декабрдан буён майдонни голсиз тарк этмаганди. Аниқроғи, «қаймоқранг­лилар» охирги марта 1 декабрь куни ЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган «Шахтёр»га қарши баҳсда гол қувончини туйишмаганди.

*** «Гранада»га қарши ўйинда «дубль» қайд этган «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания Ла Лига тарихида қаторасига 15та мавсумда 10тадан кам гол урмаган биринчи футболчига айланди. 33 ёшли аргентиналик Испания чемпионатидаги голлари ҳисобини 2005 йилнинг 1 май куни, 17 ёш 10 ой 7 кунлигида  «Альбасете» билан ўйинда очганди.

*** «Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген «Атлетик» билан баҳсда «кўк-анорранглилар» сафида 250-марта майдонга тушди. Германиялик футболчи шунинг баробарида Каталония клуби тарихида энг кўп ўйин ўтказган голкиперлар орасида 5-ўринга кўтарилди. Ундан олдинда Сальвадор Садурни (332та), Антони Рамальтес (387та), Андони Субисаррета (410та) ва Виктор Вальдес (535та) бор.

*** «Барселона»нинг 32 ёшли хавбеки Серхио Бускетс жамоа сафида 600-ўйинини ўтказди. «Барселона» гвардиячилари рўйхати еткчиси - Андрес Иньеста (674та ўйин).

*** Лионель Месси «Барселона» ўйинларида охирги 72та жарима зарбасидан атиги 2та гол урди. У Каталония клубида жарима нуқтасидан рақиб дарвозасини жами 48 марта тўғри ўққа тутган. Таққослаш учун айтсак, Криштиану Роналду бутун клуб футболидаги фаолияти давомида жарима зарбасидан 47та гол урган.

*** Тони Кроос «Реал» сафида 300-марта майдонга тушди. Унинг германиялик футболчилар орасида рекорди Ули Штиликега етиб олиши учун яна 8та учрашув керак.

*** «Реал» жорий мавсум биринчи марта ўйиннинг дастлабки 45 дақиқасида дарвоза томон лоақал 1та зарба йўлламади.

2-тур ўйини

6 январь

Атлетик - Барселона - 2:3 (1:2)

Голлар: Уильямс (3), Муниаин (90) - Педри (14), Месси (38, 62).

Барселона: тер Штеген, Дест (Мингеса, 75), Араухо, Лангле, Альба, де Йонг, Бускетс, Педри, Дембеле (Брэйтуэйт, 75), Месси, Гризманн.

18-ТУР

8 январь

СЕЛЬТА - ВИЛЬЯРРЕАЛ - 0:4 (0:4)

Голлар: Жерар Морено (5), Мои Гомес (14), Парехо (19), Фер Ниньо (31).

9 январь

СЕВИЛЬЯ - РЕАЛ СОСЬЕДАД - 3:2 (2:2)

Голлар: ал Носири (4, 7, 46) - Диего Карлос (5-авт.), Исак (14).

Севилья: Буну, Навас (Алейш Видаль, 70), Кунде, Диего Карлос, Акунья, Жордан, Фернандо, Ракитич (Оскар Родригес, 85), Сусо (Мунир, 84), ал Носири (де Йонг, 89), Окампос (Васкес, 89).

ГРАНАДА - БАРСЕЛОНА - 0:4 (0:3)

Голлар: Гризманн (12, 63), Месси (35, 42).

Барселона: тер Штеген, Дест (Фирпо, 81), Мингеса, Юмтити, Альба, де Йонг (Пьянич, 65), Бускетс, Педри (Тринкау, 73), Дембеле (Пуч, 73), Месси (Брэйтуэйт, 65), Гризманн.

Четлатиш: Вальехо (78, Г.).

ОСАСУНА - РЕАЛ - 0:0

Реал: Куртуа, Васкес, Варан, Рамос, Менди, Модрич (Иско, 75), Каземиро, Кроос, Асенсио (Вальверде, 66), Бензема, Азар (Мариано Диас, 75).

10 январь

Леванте - Эйбар - 2:1 (0:0)

Голлар: Мелеро (65), Моралес (76) - Инуи (51).

Кадис - Алавес - 3:1 (1:1)

Голлар: Фернандес (15), Лозано (56), Негредо (68) - Хоселу (23-пен.).

Четлатиш: Тачи (50, А.).

Вальядолид - Валенсия - 0:1 (0:0)

Гол: Солер (76).

---------------------------

11 январь (душанба)

01:00   Уэска - Бетис

---------------------------

АТЛЕТИКО - АТЛЕТИК ва Эльче - Хетафе  ўйинлари ноқулай об-ҳаво туфайли қолдирилди.

---------------------------

4-тур ўйини

12 январь (душанба)

23:00   Гранада - Осасуна

1-тур ўйини

12 январь (душанба)

01:30   Атлетико – Севилья

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Зайниддин Зидан («Реал» бош мураббийи): - Қўлдан келганича ҳаракат қилдик, аммо режаларимиз амалга ошмади. Бу футбол эмас. Ҳаттоки, Мадридга қачон қайтишимизни ҳам билмаймиз. Бундай шароитда учрашувни бекор қилиш лозим эди, аммо... Тўғриси, бундай ҳолатда тузукроқ тўп суришнинг имкони йўқ.

Роналд Куман («Барселона» бош мураббийи): - Ўйинга киришишда анча қийналдик, лекин тўп назорати эвазига хотиржам эдик. Муҳим ғалаба. Ҳозир қандай ҳолатда эканлигимизни яхши биламиз. Хусусан, ортиқ ютқазишга ҳаққимиз йўқлигини тушуниб турибмиз. Яхши ҳафта, ахир 3та сафар ўйинида ғалаба қозондик. Муҳими, сифатли футбол ёрдамида. Қисқаси, жамоа ўсаётганини кўрсатдик, жумладан, ишонч нуқтаи назаридан. 4та гол урганимиз - ижобий ҳолат. Шу руҳда давом этиш керак.

Турнир жадвали

 

Ў  Клуб Ў Ғ Д М Т.н. Очко
1  Атлетико 15 12 2 1 29-6 38
2  Реал Мадрид 18 11 4 3 30-15 37
3  Барселона 18 10 4 4 37-17 34
4  Вильярреал 18 8 8 2 26-17 32
5  Севилья 16 9 3 4 21-13 30
6  Реал Сосьедад 19 8 6 5 29-16 30
7  Гранада 17 7 3 7 19-29 24
8  Сельта 18 6 5 7 22-28 23
9  Кадис 18 6 5 7 15-22 23
10  Атлетик 18 6 3 9 21-22 21
11  Леванте 17 5 6 6 23-24 21
12  Бетис 17 6 2 9 20-31 20
13  Валенсия 18 4 7 7 24-25 19
14  Эйбар 18 4 7 7 15-18 19
15  Алавес 18 4 6 8 16-23 18
16  Вальядолид 18 4 6 8 16-25 18
17  Хетафе 16 4 5 7 12-17 17
18  Эльче 15 3 7 5 13-18 16
19  Осасуна 17 3 6 8 15-25 15
20  Уэска 17 1 9 7 14-26 12

 

Тўпурарлар:

Месси (Барселона) - 11та

Жерар Морено (Вильярреал) - 10та

Суарес (Атлетико) - 9та...

 

19-ТУР

16 декабрь

РЕАЛ - АТЛЕТИК - 3:1

БАРСЕЛОНА - РЕАЛ СОСЬЕДАД - 2:1

19 январь (сешанба)

23:00   Вальядолид - Эльче

23:00   Кадис - Леванте

01:30   Алавес - Севилья

20 январь (чоршанба)

23:00   Хетафе - Уэска

01:00   Бетис - Сельта

01:30   Вильярреал - Гранада

21 январь (пайшанба)

23:00   Валенсия - Осасуна

01:30   Эйбар - Атлетико.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz